Ноҳукумат ташкилотларига грантлар ажратишни махсус комиссия  ҳал қилади – ҚР Ахборот вазирлиги
21 Апрель 21:14

Ноҳукумат ташкилотларига грантлар ажратишни махсус комиссия  ҳал қилади – ҚР Ахборот вазирлиги

NUR-SULTAN. Кazinform - Ноҳукумат ташкилотларига грантлар ажратиш бўйича махсус комиссия қарор қабул қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаролик жамияти масалалари қўмитаси раиси Мадияр Қожахмет маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатда 22 минг ноҳукумат ташкилоти мавжуд. Сўнгги грантлар танлови натижалари ҳақида гапирадиган бўлсак, 50 та лойиҳани амалга ошириш учун бюджетдан бир миллиард тенгега яқин маблағ ажратдик. Танловда 328 та ташкилот иштирок этди. 50 та ноҳукумат ташкилоти ғолиб деб топилди. Улар орасида ўтган йили, икки йил аввал рўйхатга олинган ташкилотлар ҳам бор. Рақамлар нуқтаи назаридан, янги ва мавжуд ташкилотлар ўртасида мувозанат мавжуд. Айрим лойиҳалар ушбу соҳада 10 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ташкилотлар томонидан амалга оширилмоқда, айримлари эса бу иш билан энди шуғулланмоқда. Танловда ғолиб бўлмаган бошқа ташкилотларнинг баъзилари натижалар билан рози бўлмай, танлов очиқ ўтказилмаганини айтишди. Шуни таъкидлашни истардимки, давлат барча ноҳукумат ташкилотларни молиялаштириш ниятида эмас. Шу боис буюртма фақат танловда ўз тайёргарлиги ва самарадорлигини кўрсата олган ташкилотлар томонидан қабул қилинди. Маблағ ажратиш бўйича қарорни мен эмас, махсус комиссия қабул қилади», — деди у.

Мадияр Қожахметнинг айтишича, грант лойиҳаларини амалга ошириш учун Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилган. У беш йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият кўрсатмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив