NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султанда бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Kazinform пойтахт ҳокимлигига таяниб.
25 август куни соат 10:00 дан 13:00 гача Нур-Султан шаҳридаги Ёшлар саройи ҳудудида иш берувчилар томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади. Манзил Республика шоҳ кўчаси, 34-уй.
Ярмаркада 50 дан ортиқ корхона иштирок этади.
«Иш излаётган фуқароларни ярмаркага таклиф қиламиз»
, — дейилади ҳокимлик сайтида.