Нурсултон Назарбоев Владимир Путин билан учрашди

Редактор:  
Нұрлан Тұяқов
13 Июнь, 12:00

Нурсултон Назарбоев Владимир Путин билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди, деб хабар беради Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб.



Нурсултон Назарбоев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашиб, уни мамлакатнинг миллий байрами – Россия куни билан табриклади.

Учрашувда Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ва Россия Федерацияси Президенти икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлади. Томонлар Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик тенг ҳуқуқли мулоқот асосида ривожланиб бораётганини қайд этди.

Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин бир-бирига сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилаб, Қозоғистон ва Россия халқлари фаровонлиги йўлида дўстона муносабатлар давом этишига ишонч билдирди.




Мавзуга оид