ASTANA. Kazinform – Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммити 2026 йилда бўлиб ўтади. Бу ҳақда мазкур кенгаш бош котиби Қайрат Сарибай маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бизнинг тартибимизга кўра, кенгаш саммити ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. Бундан ташқари, ҳар 4 йилда вазирлар йиғилиши ўтказилади. Шундай қилиб, бугун, 2022 йилда саммит бўлиб ўтди. 2024 йилда вазирлар йиғилиши ташкил этилади. Шунга кўра, навбатдаги саммит 2026 йилда бўлиб ўтади»
, - деди у Астанада бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг 6-саммити якунларига бағишланган брифинг чоғида ОАВ вакилларининг саволига жавобан.
Муаллиф: Марлан Жиембай