25.05.2023 10:14 Дунёга машҳур «Nick Jr» канали қозоқ тилида эфирга узатилади ASTANA. Kazinform – Жорий йилдан бошлаб дунёга машҳур «Nick Jr» болалар канали қозоқ тилида эфирга узатила бошлайди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг Instagram саҳифасига таяниб.
24.05.2023 13:10 Қозоғистон Президенти телерадиокомплекси делегацияси “Хитой – Марказий Осиё” форумида иштирок этди ASTANA. Kazinform - «Синьхуа» ахборот агентлиги ташаббуси билан 23 майда Пекинда бўлиб ўтган форумга Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрди. Бу ҳақда Kazinform хабар беради.
23.05.2023 14:32 Озарбайжонда «Silk Way» телеканали эфирга узатилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президентининг «Silk Way» халқаро телеканали телерадиокомплекси Озарбайжон Республикаси кабель телевидениесининг 14 та операторидан иборат каналлар тўпламига кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
18.05.2023 07:07 Мен қозоғистонликларнинг меҳмондўстлигидан мамнун бўлдим – Тоқаевдан интервью олган хитойлик журналист ХIAN. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевдан интервью олган CCTV журналисти Ван Гуан Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси муҳаррири Улпан Бегалина билан суҳбатида қозоғистонликларнинг меҳмондўстлиги ва дўстона муносабати ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Кazinform.
12.05.2023 22:19 Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой телеканалига берган интервьюсида нима деди ASTANA. Kazinform – Kazinform ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитойнинг CCTV телеканалига берган интервьюсидан парчаларни эълон қилди.
05.05.2023 17:32 Еврокомиссия футболнинг ноқонуний ретрансляциясига қарши курашни кучайтириш ниятида BRUSSELS. Кazinform - Брюссель концертлар ва мусобақаларнинг ноқонуний трансляцияларини тўхтатиш бўйича тавсия ва кенгашларини эълон қилди. Айни пайтда телерадиокомпаниялар жонли эфирларни қаттиқроқ назорат қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар беради.
04.05.2023 18:02 ҚР Президенти телерадиокомплекси ва Тожикистоннинг «Ховар» агентлиги ҳамкорликда медиа-лойиҳалар яратади ASTANА. Кazinform – Бугун пойтахтда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида Президент телерадиокомплекси ва Тожикистон Республикасининг «Ховар» миллий ахборот агентлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
29.04.2023 15:35 Қозоғистон Президенти беш тилда эфирга узатиладиган Jibek Joly телеканалига ташриф буюрди ASTANA. Kazinform –Қасим-Жомарт Тоқаев бугун Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси таркибига кирувчи Jibek Joly телеканалининг янги жиҳозлари ва студия мажмуасига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
26.04.2023 17:51 ҚР Президентининг Телерадиокомплекси эронлик ҳамкасблар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси вакиллари Эрон Ислом Республикасининг Астанадаги элчихонаси делегацияси билан учрашди, дея хабар беради Kazinform.
24.03.2023 14:42 25-27 март кунлари Қозоғистонда 25 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда ASTANА. Кazinform - Атмосфера босими ортиши таъсирида республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. Бу ҳақда Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб хабар беради.
20.03.2023 19:10 Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг ахборот доктринасини тасдиқлади ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикасининг Ахборот доктринасини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform.
17.03.2023 17:30 Сайлов-2023: ОАВда 10 000 га яқин тарғибот-ташвиқот материаллари эълон қилинди ASTANА. Кazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Қанат Исқақов сайловолди ташвиқоти давомида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар натижалари билан таништирди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
15.03.2023 14:26 Қозоғистонда янги байрам пайдо бўлади ASTANA. Kazinform – 2 февраль Қозоғистонда Миллий нашр куни сифатида нишонланиши мумкин. Бу таклиф Ashyq НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарорида ёзилган, деб хабар беради Казинформ мухбири.
28.02.2023 18:35 ҚР Президентининг телерадиокомплекси ва «TPS» АА ҳамкорлик ва ахборот алмашишга келишиб олдилар ASTANA. Kazinform – Бугун Астанада Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомплекси Исроилнинг «Tazpit Press Service» ахборот агентлиги билан ҳамкорлик меморандумини имзолади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
28.02.2023 13:55 Qazaqstan телеканалида партиялар ўртасида дебат бўлиб ўтади ASTANА. Кazinform – 2023 йил 1 март куни Парламент Мажилисига навбатдан ташқари сайловлар доирасида Qazaqstan миллий телеканалининг жонли эфирида сиёсий партиялар ўртасида дебат бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform.
20.02.2023 17:14 Британиянинг машҳур журналида Қозоғистон ҳақида мақола чоп этилди ASTANA. Kazinform – Condé Nast Traveller номли халқаро нашри The most Breathtaking Places to Visit in Kazakhstan («Қозоғистоннинг диққатга сазовор жойлари») номли материални эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
25.01.2023 19:17 Ҳудудий нашрларни қўллаб-қувватлаш бўйича тарифлар оширилади – ҚР Ахборот вазири ASTANА. Кazinform – Маҳаллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш учун тарифларни ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҳудудий даврий нашрлар форумида ҚР Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Дархан Қидирали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
25.01.2023 18:45 Журналистларга жавоб бермайдиган давлат хизматчилари жиноий жавобгарликка тортилади – ҚР Ахборот вазир ASTANА. Кazinform - Журналистларга жавоб бермайдиган давлат хизматчилари жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда ҳудудий даврий нашрлар форумида Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Дархан Қидирали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
17.01.2023 14:50 Россия ва Беларусь 2026 йилдан 2032 йилгача Олимпия ўйинларидан трансляция қила олмайди MOSKVA. TASS - Kazinform - Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2026 йилдан 2032 йилгача бўлган даврда Олимпиада ўйинларининг Европа трансляторлари қаторига Россия ва Беларусьни киритмади. Бу ҳақда сешанба куни ХОҚ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
17.01.2023 13:34 TikTok иловасига қозоқ тили қўшилди ASTANA. Kazinform – TikTok иловасига қозоқ тили қўшилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.