12.05.2023 16:10 Измирда отишмада беш киши ҳалок бўлди АNKARА. Кazinform – Туркия ғарбидаги Измир шаҳридаги қаҳвахонада юз берган отишмада камида беш киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, дея хабар беради Кazinform UniIndiaга таяниб.
11.05.2023 18:45 Конгодаги сув тошқини қурбонлари сони 438 нафарга етди ASTANA. Kazinform - Конго Демократик Республикаси (КДР) шарқидаги Жанубий Киву провинциясида содир бўлган сув тошқини қурбонлари сони 438 кишига етди, дея хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.
10.05.2023 18:41 Хитойда қишлоқлар ва экин майдонлари сув остида қолди ASTANA. Kazinform - Хитой шарқидаги сув тошқини оқибатида ярим миллионга яқин одам жабр кўрди. Цзянси вилоятининг 14 минг нафар аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда mir24.tv. сайтида ёзилган, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.
10.05.2023 09:40 Польша шаҳарларидан бирининг мэри Сардиниядаги меҳмонхона деразасидан йиқилиб вафот этди RIM. Kazinform - Польша шаҳрининг 44 ёшли мэри Сардиния маъмурий маркази Кальяри шаҳридаги меҳмонхонада 4 қаватдаги деразадан қулаши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Италиянинг АNSА ахборот агентлигига таяниб.
07.05.2023 15:42 АҚШнинг Даллас штатидаги савдо марказида юз берган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди ASTANA. XINHUA – Кazinform – Кеча АҚШнинг Даллас штати ташқарисидаги гавжум савдо марказида содир бўлган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
05.05.2023 13:06 Сербиядаги отишмада 8 киши ҳалок бўлди ва бир неча киши яраланди ASTANA. Kazinform - Пайшанба куни кечқурун Белград жанубидаги кичик шаҳарчада отишма юз берди, натижада саккиз киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳат олди. Бу ҳақда Kazinform Еuronewsга таяниб хабар беради.
04.05.2023 22:05 Атланта тиббиёт марказида бир киши дори беришмаганидан сўнг ўт очди ASTANА. Кazinform - Гумонланувчи қўлга олинди. Онасининг сўзларига кўра, улар депрессияга қарши курашиш учун «Ативан» дорисини буюришдан бош тортишган, шундан сўнг у асабий тушкунликка тушиб қолган, деб хабар беради Кazinform Euronews.cоmга таяниб.
03.05.2023 13:12 Йўқолган австралиялик балиқчининг қолдиқлари тимсоҳ ичидан топилди ASTANA. Kazinform - Балиқ овлаш чоғида ғойиб бўлган австралияликнинг жасади тимсоҳнинг ошқозонидан топилди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
02.05.2023 11:39 Алматидан 470 км узоқликда зилзила содир бўлди ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги «Сейсмологик экспериментал-методик экспедиция» МЧЖ станциялари бугун Алмати вақти билан соат 10:46 да зилзила қайд этди, деб хабар беради Kazinform.
01.05.2023 17:08 Танзанияда сўнгги тўрт ой ичида кучли ёмғирлар туфайли 37 нафар бола ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform – Танзаниянинг тўққиз вилоятида январь ойидан 28 апрелгача давом этган кучли ёмғирлар оқибатида камида 37 бола ҳалок бўлди.
01.05.2023 11:33 Ҳиндистон шимолида газ сизиб чиқиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform - Ҳиндистон шимолида газ сизиб чиқиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
27.04.2023 07:35 Ҳиндистонда портлаш оқибатида ўн нафар полициячи ва ҳайдовчи ҳалок бўлди NEW DELHI. ХINHUA - Кazinform - Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Чхаттисгарх штатида наксалитлар (исёнчилар гуруҳи) томонидан портлатилган қўлбола портловчи қурилма оқибатида ўн нафар полиция ходими ва бир автомобиль ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform Xinhua агентлигига таяниб хабар беради.
26.04.2023 15:19 Қозоғистонлик сейсмологлар Хитой ҳудудида зилзила қайд этди ALMATY. Kazinform – 26 апрель куни сейсмик станциялар тармоғи томонидан Алмати шаҳридан 550 км жануби-шарқда, Хитой ҳудудида зилзила қайд этилди, дея хабар беради Kazinform «Сейсмологик экспериментал-методик экспедиция» МЧЖ сайтига таяниб.
26.04.2023 11:30 Россиядаги қишлоқда юз берган ёнғинда 100 га яқин бино ёниб кетди, бир киши ҳалок бўлди МОSKVА. Кazinform - Россия Федерациясининг Свердловск вилоятидаги Сосьва қишлоғида ёниб кетган бинолар сони қарийб 100 тага етди, деб хабар беради Каzinform ТАSSга таяниб.
25.04.2023 08:08 Самолёт Катманду аэропортида ҳавога кўтарилиш вақтида ёниб кетди: сабаби маълум қилинди КАТMANDU. ТАSS-Кazinform – 24 апрель, душанба куни Flydubai авиакомпаниясининг лайнери Катманду аэропортида ҳавога кўтарилиш вақтида ёниб кетди ва у ерга қўнмоқчи бўлди. Бу ҳақда ANI агентлиги Twitterдаги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
24.04.2023 16:11 Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform – Бангладешда икки соатдан камроқ вақт ичида чақмоқ уриши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
24.04.2023 12:27 Чилида океанга қулаган самолётдан бир йўловчи тирик қолди ASTANA. Kazinform – Якшанба куни Моча ороли яқинида кичик самолётнинг океанга қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Мамлакат фуқаро авиацияси департаменти маълумотларига кўра, бир йўловчи тирик қолган, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
20.04.2023 22:35 Малида республика президенти аппарати раҳбари ўлдирилди PRETORIA. КAZINFORM - Мали муваққат президенти аппарати раҳбари мамлакат жануби-ғарбида ўлдирилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
20.04.2023 16:10 Яманда хайрия тарқатиш чоғида камида 90 киши ҳалок бўлди ASTANА. Кazinform – «Ансор Аллоҳ» исёнчи ҳуситлар ҳаракати назорати остидаги Сана шаҳрида хайрия тарқатиш пайтида юзага келган тиқилинчлар натижасида камида 90 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар беради.
19.04.2023 10:11 Пекиндаги касалхонадаги ёнғинда 21 киши ҳалок бўлди PEKIN. Kazinform – Пекиндаги шифохонадаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 кишига етди, деб хабар беради Kazinform.