Охирги ўн кун ичида Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан 8 мингдан ортиқ юк машинаси ўтди

Автор:  
Ляззат Сейданова
25 Май, 13:40

Охирги ўн кун ичида Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан 8 мингдан ортиқ юк машинаси ўтди

ASTANA. Kazinform – Охирги ўн кун ичида Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини 6 мингдан ортиқ юк машинаси кесиб ўтди. Имкониятларни ошириш мақсадида Қозоғистон ва Ўзбекистон божхона органлари келишувга мувофиқ кучайтирилган иш режимига ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Томонлар Туркистон вилоятидаги Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган барча назорат-ўтказиш пунктларини кўриб чиқдилар. Шунингдек, назорат-ўтказиш пунктларида божхона расмийлаштируви бизнес-жараёнларини оптималлаштириш бўйича келишувлар муҳокама қилинди ва эришилди.

Сўнгги ўн кун ичида Туркистон вилоятидаги ДДҚ назорат-ўтказиш пунктларидан ўтган автомашиналар қуйидагича:

«Қазиғурт» назорат-ўтказиш пунктидан– 2 243 та юк автомобили;

«Б. Қонисбаев» назорат-ўтказиш пунктидан – 4 280 та юк автомобили;

«Атамекен» назорат-ўтказиш пунктидан – 1 796 юк автомобилиўтган.

Битта юк машинасини рўйхатдан ўтказиш учун ўртача 2-3 дақиқа сарфланган.

Бундан ташқари, ўз йўналишини самарали режалаштириш ва чегарада кутиб қолишларнинголдини олиш мақсадида ҳайдовчилар ва юкташувчиларга CarGoRuqsat (cgr.qoldau.kz ) автоматлаштирилган электрон навбат тизими ёки Туркистон вилояти бўйича интернет-ресурси (trk.kgd.gov.kz) орқали назорат-ўтказиш пунктининг бандлигинива жорий қатнов тартибини кузатиш тавсия этилади.



Мавзуга оид