ASTANA. Kazinform – «Осиё овози» халқаро фестивалида хориждаги ватандошларимиз ҳам иштирок этади, деб хабар беради Kazinform Ватандошлар жамғармасига таяниб.
Маълумки, бундан 33 йил аввал «Медеу» муз майдонида бўлиб ўтган «Осиё овози» халқаро фестивали қисқа вақт ичида кўплаб истеъдод соҳибларини мамлакатга танитган эди.
18 йилдан кейин лойиҳа катта саҳнага қайтди.
Жорий йилдан бошлаб «Ватандошлар» («Отандастар») жамғармаси ташаббуси билан «Осиё овози» саҳнасида хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ҳам чиқиш қилади.
Бу ҳолат «Ватандошлар» жамғармаси ва «Осиё овози» халқаро фестивали томонидан имзоланган меморандумда келишиб олинди.
Ҳамкорликдан мақсад хорижда истиқомат қилаётган иқтидорли ватандошлар санъатига алоҳида эътибор қаратиш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.