17.05.2023 19:00 Тоқаев Қозоғистонда Хитойнинг йирик ОТМ филиалини очишдан манфаатдорлигини билдирди XIAN. Кazinform – Яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиманки, биз Хитойнинг йирик олий таълим муассасаларидан бирининг Қозоғистонда филиалини очишдан манфаатдормиз. Бу ҳақда давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бугун ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
12.05.2023 15:41 Жорий йилда Қозоғистонда 6 та жаҳон университетининг филиаллари очилади ASTANA. Kazinform - Бу йил Қозоғистонда бир қанча жаҳон университетларининг филиаллари очилади. Шундай қилиб, яқин 3-5 йил ичида маҳаллий олий таълим соҳасида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
12.05.2023 14:10 2029 йилга бориб Қозоғистонда 9 та жаҳон университетининг филиаллари очилади ASTANА. Кazinform - Бугун мамлакатда жаҳон даражасидаги тўртта университет филиали очилди. 2029 йилгача яна 9 та университет филиалларини очиш режалаштирилган. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
04.05.2023 18:45 Тожикистонда қозоғистонлик ОТМларнинг филиали очилиши мумкин ASTANА. Кazinform – Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг давлат ташрифи чоғида Тожикистонда Қозоғистон олий ўқув муассасаларининг филиалларини очиш истиқболлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президентларнинг қўшма баёнотида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
25.04.2023 09:41 Евроосиё миллий университетида қирғиз тили ва маданияти маркази очилди ASTANА. Kazinform - Евроосиё миллий университетида қирғиз тили ва маданияти маркази очилди, дея хабар беради Kazinform таълим муассасаси матбуот хизматига таяниб.
21.04.2023 20:43 Ўқувчилар Jibek Joly каналида янги лойиҳада иштирок этиб, таълим грантини ютиб олишлари мумкин ASTANА. Кazinform – Эртага, 22 апрель куни Jibek Joly телеканалида янги «En Aqyldy» интеллектуал лойиҳаси намойиш этилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
20.04.2023 17:35 Жезқазғанда Улитау техника университети очилади ASTANA. Kazinform – Улитау техника университетини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
14.04.2023 14:41 Ўзбекистонда «Таълим ва касб – 2023» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда TASHKENT. UzA-Kazinform - Тошкентда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида «Таълим ва касб – 2023» xалқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Жойларда ташкил этилаётган тадбирларда замонавий методика бўйича таълим бериш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
13.04.2023 15:12 Ўзбекистонда талабаларга 2 курсдан ишлашга рухсат берилиши мумкин TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилиши мумкин, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
07.04.2023 22:05 ҚР Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари ўқитувчиларининг маошлари оширилади ASTANА. Каzinform – Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларида ишловчи ўқитувчиларнинг маошлари оширилиши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.03.2023 13:19 Қозоғистоннинг саккизта университети фан йўналишлари бўйича QS World University Rankings by Subject рейтингига кирди ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг саккизта университети 22 март куни эълон қилинган фан йўналишлари бўйича QS World University Rankings by Subject 2023 рейтингига киритилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб хабар беради.
17.03.2023 21:50 Астанада оммавий кутубхона очилди ASTANА. Кazinform - Астанада университетда «Public Library» номли оммавий кутубхона очилди, дея хабар беради Кazinform.
07.03.2023 10:36 Қозоғистонлик ўқувчи Жон Хопкинс университетига таклифнома олди QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди шаҳридаги Назарбоев Интеллектуал мактабининг 12-синф ўқувчиси Адина Жайлова Жон Хопкинс университетига (John Hopkins University) таклиф олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
02.03.2023 15:35 Қозоғистонда педагогика ва тиббиёт йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун стипендиялар кўпаяди ASNATA. Kazinform – Қозоғистонда педагогика ва тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун стипендиялар оширилади. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилган Ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
02.03.2023 07:07 Болгариядаги энг йирик ОТМда қозоқ тили ўрганилади SOFYA. Kazinform – Авлиё Климент Охридский номидаги София университети «Туркшунослик» факультети ўқув дастурига қозоқ тили аллақачон киритилган, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
23.02.2023 15:54 Қозоғистонда ҳарбий соҳадаги ўқитувчилар ва шифокорларнинг маоши оширилади ASTANA. Kazinform – Бу йил ҳарбий хизматчиларнинг маоши оширилади. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазири ўринбосари Султан Қамалетдинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
20.02.2023 10:29 Шотландия университетининг Ақтўбедаги филиали дастлабки 300 нафар талабани қабул қилади AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбе шаҳридаги Қ.Жубанов номидаги университет негизида хорижий Heriot-Watt техника университетининг филиали очилади. Бу йил унга 300 нафар талаба грант асосида қабул қилинади, деб хабар беради Kazinform.
15.02.2023 15:55 Президент топшириғи: Ақтауда Қозоғистон-Германия инжиниринг институти очилади АQTAU.Кazinform – Ақтаудаги Yessenov University негизида Қозоғистон-Германия инжиниринг институти очилади.
14.02.2023 23:30 Қозоғистонда университетлар ва корхоналар ёнида ихтисослаштирилган муҳандислик марказлари очилади ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида мамлакатнинг университетлари ва корхоналари қошида ихтисослаштирилган муҳандислик марказларини очишни буюрди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
13.02.2023 18:10 Қозоғистонда 2023 йилги Миллий ягона тест қандай ўтказилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий тест маркази директори Руслан Емелбаев 2023 йилги Миллий ягона тестдаги ўзгаришлар ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.