Ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат тараққиётининг асосий шарти – ҚР Президенти

Автор:  
Нұрлан Тұяқов
12 Декабрь, 14:30

Ҳозирги шароитда озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакат тараққиётининг асосий шарти – ҚР Президенти

ASTANA. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Астанада бўлиб ўтган Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи бўйича ўз фикрини билдирди, дея хабар бермоқда Kazinform.

«Ўтган йили 83 минг тонна ёки 77 фоиз маҳсулот сақланадиган омборхона қуриш режалаштирилган эди. Бироқ режа фақат 64 минг тоннага бажарилди. Бу йил иш янада қизғин тус олди. 98 минг тонналик омборхона қуриш режалаштирилган бўлиб, шундан 87 минг тоннаси фойдаланишга топширилган. Бироқ бу борадаги ишларни янада кучайтириш зарур»

, — деди Президент.

Шу билан бирга, Давлат раһбари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳозирги шароитда мамлакат тараққиётининг асосий шарти эканини тушуниш зарурлигини таъкидлади.

«Агросаноат комплексини, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантириш Ҳукумат ва ҳокимликларнинг асосий устувор йўналиши бўлиши керак»

, - деди Президент.



Мавзуга оид