27.06.2023 17:30 Астанада Қозоғистон ва Қирғизистон парламенти спикерлари учрашди ASTANА. Каzinform – Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши раиси Нурланбек Шакиев расмий ташриф билан Қозоғистонга келди ва Сенат вакиллари, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари билан учрашди, деб хабар беради Каzinform.
27.06.2023 11:31 Қозоғистон органик буғдой экспорт қилувчи давлатлар орасида тўртинчи ўринни эгаллайди ASTANA. Kazinform – Органик маҳсулотлар экспорти бўйича Қозоғистон 123 давлат орасида 9-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Мажилисда «Органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва унинг муомаласи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида Сенат депутати Али Бектаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
20.06.2023 15:25 ҚР Парламент палаталарининг қўшма мажлиси бошланди ASTANA. Kazinform – Бугун ҚР Парламент палаталарининг қўшма мажлиси бошланди, дея хабар беради Kazinform.
19.06.2023 16:02 Маулен Ашимбаев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси билан учрашди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Спикери Маулен Ашимбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.
16.06.2023 21:51 Қозоғистонда маккажўхори ва буғдойдан шакар ишлаб чиқариш таклиф қилинди ASTANA. Kazinform – Сенат депутати Закиржан Кузиев шакар саноатини ривожлантириш бўйича қатор таклифлар билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
16.06.2023 15:46 Алматида халқаро экспертлар замонавий таҳдидларни енгиш масалаларини муҳокама қилди ALMATY.Kazinform - Алмати шаҳрида минтақавий САМСА (Марказий Осиё – Мўғулистон – Кавказ – Афғонистон) форуми бўлиб ўтди. 10 давлат вакиллари иштирок этган форумда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, минтақавий ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди.
15.06.2023 13:31 Қозоғистон Миллий банк раиси валюта бозоридаги вазиятни тушунтирди ASTANA. Kazinform – 2022 йил якунларига кўра, тенгедаги инвестициялар 22 фоизга ошган. Бу ҳақда бугун Сенатнинг умумий йиғилишида ҚР Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
29.05.2023 20:20 Қозоғистонда нефть ва газ саноатига инвестициялар ортиб бормоқда ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда нефть ва газ саноатига сармоя киритилиши ортиб боряпти. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
25.05.2023 14:35 Қозоғистоннинг қайси ҳудудларида сувни тежаш технологияларидан кўпроқ фойдаланилади ASTANA. Kazinform - Вилоят ҳокимликларининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилда 1,5 миллион гектар суғориладиган ерларга ишлов бериш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
24.05.2023 12:53 Қозоғистон ва Туркия ўртасида божхона назоратини соддалаштириш тўғрисидаги битим Мажилис томонидан ратификация қилинди ASTANA. Kazinform - Мажилис депутатлари «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш ва божхона назорати тартиб-тамойилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
18.05.2023 21:15 Қозоғистонда 40 мингдан ортиқ аскар уй-жой тўловларини олади ASTANА. Кazinform - Мамлакатда 40 000 дан ортиқ аскар уй-жой тўловларини олади. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазири ўринбосари Руслан Шпекбаев Мажилис депутатлари саволига берган жавобида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири .
18.05.2023 14:55 Сенат «Марказий Осиё минтақавий институти тўғрисида»ги қонунни маъқуллади ASTANА. Кazinform – Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида «Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институтини ташкил этиш бўйича битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.05.2023 15:45 Қозоғистонда ёш олимларнинг улуши 34 фоизга етди ASTANА. Кazinform – Илмий тадқиқот институтларида юқори лавозимдаги ходимлар «қарийди». Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Мажилисда фанни ривожлантириш масалаларига бағишланган Ҳукумат соати чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
15.05.2023 15:25 Қозоғистондаги барча мудофаа саноати ташкилотлари стратегик объект ҳисобланади ASTANА. Kazinform – Мажилис депутати, Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси Айгул Қуспан мудофаа саноати ташкилотларини стратегик объектларга таснифлаш механизмлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
11.05.2023 13:11 ҚР Сенати МДҲ доирасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади ASTANА. Кazinform – Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида «МДҲга аъзо давлатларнинг ахборот ва телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар объектларига бўлган ҳуқуқларни сақлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлиги тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун маъқулланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
10.05.2023 14:51 Миллий қурултойнинг навбатдаги йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинади ASTANА. Кazinform – Миллий қурултойнинг навбатдаги йиғилишида миллий ғоя ва ёшлар тарбияси масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг Мажилис депутатлари саволига берган жавобида айтилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
07.05.2023 12:05 ҚР Сенати раиси: Шонли армиямиз – давлатчилигимиз ва суверенитетимиз қалқони ASTANА. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев қозоғистонликларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади, дея хабар беради Кazinform.
28.04.2023 21:25 ТуркПА: ҚР Парламенти Мажилис Раиси туркий халқлар бирлиги ва дўстлигини мустаҳкамлашга чақирди ANKARA. Kazinform – Бугун Қозоғистон Республикаси Мажилиси Раиси Ерлан Қошанов Туркия пойтахтида Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеясининг «Адолатли дунё учун парламент дипломатияси: энергетика, миграция, озиқ-овқат» мавзусидаги ХІІ ялпи мажлисида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Палата матбуот хизматига таяниб.
28.04.2023 10:55 ҚР Мажилиси раиси: Қозоғистон-Туркия дўстлик боғининг очилиши икки давлат ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлайди АNKARА. Кazinform – ҚР Парламенти Мажлиси раиси Ерлан Қошанов Туркий давлатлар Парламент Ассамблеясининг 12-ялпи мажлисида иштирок этиш учун Туркияга амалий ташриф билан борди. Икки кунлик ташриф доирасида учрашувлар ўтказиш ва қатор тадбирларда иштирок этиш режалаштирилган, деб хабар беради Кazinform.
27.04.2023 15:50 Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритилди ASTANA. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.