Пекин яқинида газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди
24 Июнь 18:15

Пекин яқинида газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди

BEIJING. Кazinform - Хитой шимолидаги Хэбэй провинциясининг Санхэ шаҳрида жума куни суюлтирилган газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳатланди, деб хабар беради Кazinform мухбири муниципалитет баёнотига таяниб.

Бахтсиз ҳодиса жума куни эрталаб Хитой пойтахти Пекин яқинидаги Санхэ шаҳри савдо кўчаларидан бирида содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, суюлтирилган газ баллонлари портлаган. Портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди.

Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Воқеа сабаблари ва тафсилотлари аниқланмоқда.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив