ASTANА. Кazinform - Ўтган йилдан бери Перуда 63 мингдан ортиқ ёввойи ва уй қушлари хавфли вирусдан нобуд бўлди, дея хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.
Бир кун олдин юзлаб оттер ва денгиз шерлари касалланган. Лима департаменти пляжларида ўлик ҳайвонлар топилди. Фавқулодда ҳолат жорий йилнинг охиригача амал қилади. Чунки расмийлар вирус бутун мамлакат бўйлаб тарқалишидан қўрқишади.
Фото: «Хабар 24»