Польша компанияси Қозоғистоннинг «Патруль» сериали лицензияси сотиб олди.
23 Июнь 21:15

Польша компанияси Қозоғистоннинг «Патруль» сериали лицензияси сотиб олди.

NUR-SULTAN. Кazinform - Польшанинг «Polot media» компанияси Қозоғистоннинг «Патруль» сериали лицензиясини сотиб олди. Бу маълумотни сценарий муаллифларидан бири Марат Оралғазин Kazinform мухбири саволига жавобан тасдиқлади.

«Музокаралар ўтган йили бошланган эди. Жорий йил бошидан эса хорижий компания ўз томошабинларига мос сценарий ишлаб чиқди. Яъни, улар бизнинг барча скриптларимизни олиб, поляк тилига таржима қилишади ва ўша персонажлар билан суратга олишади. Билишимча, суратга олиш ишлари кеча Польшада бошланган. Унда қозоғистонлик актёрлар иштирок этмайди», — деди сериал сценарийси муаллифи.

Марат Оралғазин нега чет эл компанияси сериалга қизиқиш билдирганини айтди.

«Улар кўрсатувни интернетда кўриб, ёқтиришди. Кейин уни батафсил ўрганишга киришди. Улар учун кулгили туюлган. Бу телеасар, эҳтимол, уларнинг менталитетига мос келади. Уларнинг полициячиларининг қилмишлари бизникига тўғри келса керак. Ижодий жамоа бу хабардан жуда хурсанд бўлди», - деди Марат Оралғазин.

«Патруль» сериали лицензиясини сотиш бўйича музокаралар асарни эфирга узатувчи телеканал раҳбарияти томонидан олиб борилди. Марат Оралғазиннинг айтишича, бугунги кунда бошқа маҳаллий сериалларга қизиқувчи хорижий компаниялар ҳам бор. Улар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Муаллиф: Алихан Асқар

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив