ASTANA. Kazinform – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2023 йилда дам олиш кунини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлади. Мазкур ҳужжатга кўра, Қозоғистон фуқаролари Пойтахт куни муносабати билан кетма-кет тўрт кун дам олади, деб хабар беради Kazinform.
«Байрам 2023 йил 1 июл шанба кунидан 7 июл, жумага ўзгартирилади. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгач кучга киради», — дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, вазирлик ҳужжатида қайд этилишича, Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексининг 85 моддаси 3 бандига кўра, иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида байрам ва давлат байрамлари бошқа иш кунларига ўзгартирилиши мумкин.
Бу ўзгаришлар давлат бюджетидан маблағ талаб қилмайди. Бундан ташқари, қарор лойиҳасининг қабул қилиниши ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назардан салбий оқибатларга олиб келмайди ёки ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
Яъни, беш кунлик иш ҳафтасида қозоғистонликлар кетма-кет тўрт кун: 6, 7, 8, 9 июл кунлари дам олишади. Ҳафтада олти кун ишлаган фуқаролар 6, 7 ва 10 июл кунлари дам олади.
Қарор лойиҳасининг очиқ муҳокамаси 15 мартга қадар давом этади.