15.08.2023 15:40 Қозоқ този итлари жаҳон кўргазмасида илк бор иштирок этади ASTANА. Кazinform – Жорий йилнинг 21-23 август кунлари Женевада Халқаро кинология федерацияси (FCI) Бош Ассамблеясининг сессияси бўлиб ўтади. Унинг доирасида ташкил этиладиган «World Dog Show-2023» итлар кўргазмасида Қозоғистондан икки този итлари иштирок этади, деб хабар беради Kazinform.
01.07.2023 21:36 Президент томонидан Миллий қурултойда кўтарилган ташаббусларни амалга ошириш режаси қабул қилинди - Ерлан Қарин ASTANА. Кazinform – Бугун Туркистонда бўлиб ўтган Миллий қурултойнинг иккинчи сессиясида Президент томонидан сўзлаган нутқида кўтарилган ташаббусларни амалга ошириш режаси қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қариннинг Теlegram-каналига таяниб хабар беради.
27.06.2023 18:40 ҚР Давлат маслаҳатчиси Мажилисдаги 6 та партия фракциялари раҳбарлари билан учрашди ASTANА. Каzinform – Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Парламент Мажилисидаги 6 та сиёсий партия фракциялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.
13.06.2023 09:38 Ҳалок бўлган ўрмончиларнинг оилаларига 7 млн тенге, ҳар бир болага 2 млн тенгедан тўланади ASTANA. Kazinform – 12 июнь, душанба куни ҚР Бош вазир Алихан Смаилов Абай вилоятидаги йирик табиий ёнғинни бартараф этиш ва ундан жабрланган оилаларга зарур ёрдам чораларини кўриш масалалари юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб хабар беради.
06.06.2023 19:58 Астанадаги халқаро волонтёрлар форумида 34 давлатдан делегатлар иштирок этади ASTANA. Kazinform – 20-21 июнда Астана шаҳрида Халқаро волонтёрлар форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожланиш вазири ўринбосари Данияр Қадиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
02.05.2023 14:06 Қозоғистонда 4 900 та овул ичимлик суви билан таъминланган ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаевнинг маълум қилишича, мамлакатдаги 6 295 овулдан 4 900 таси ичимлик суви билан таъминланган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
28.04.2023 20:57 ҚР Давлат маслаҳатчиси Хожа Ахмад Яссавий мақбараси муаммоларига бағишланган йиғилиш ўтказди TÚRKİSTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ЮНЕСКО ва ИСЕСCО ишлари бўйича Миллий комиссия доирасида Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини сақлаш ва унинг техник ҳолати бўйича маслаҳатлашув ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
14.04.2023 10:57 ҚР Ҳукумати ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқмоқда ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтказилган йиғилишда марказий давлат органлари ва «Атамекен» МТП раҳбарияти иштирокида ўрта тадбиркорликни ривожлантиришнинг янги усуллари муҳокама этилди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб хабар беради.
11.04.2023 19:16 «Қозоғистон темир йўли» Хитойдан Туркияга гуманитар юкларни шатлл-поездларида етказиб беради ASTANA. Kazinform - Гуманитар юклари бўлган 200 та контейнер Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича Қозоғистон орқали Хитойдан Туркияга шатлл-поездларида етказилади. Қозоғистон орқали тез етказиб бериш Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан ташкил этилган. Поезд Қозоғистон ҳудуди орқали рекорд даражада қисқа муддатда – 90 соатда етказади, деб хабар беради Kazinform «Қозоғистон темир йўли»га таяниб.
10.04.2023 11:51 ҚР Ҳукумати томонидан 2023-2027 йилларда Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепциясини тасдиқланди ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбарининг Қарорини амалга ошириш мақсадида Ҳукумат томонидан 2023-2027 йилларда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. ҚР Бош вазири Алихан Смаилов тегишли қарорни имзолади, дея хабар беради Kazinform.
01.04.2023 12:31 Қозоғистонда 12 та реабилитация маркази қурилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Алтай Кўлгинов раислигида ўтказилган йиғилишда имконияти чекланган кишилар учун реабилитация марказлари қурилишининг бориши муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kzга таяниб хабар беради.
02.03.2023 09:32 Қозоғистон ёшларига йиллик 2,5 фоизли кредитлар бериш бошланди ASTANА. Кazinform – Мамлакатда ёшлар учун имтиёзли кредитлар бериш бошланди, дея хабар беради Кazinform Аграр кредит корпорациясига таяниб.
09.02.2023 13:10 ҚР Президенти Сурияга ИҲТ орқали инсонпарварлик ёрдами етказиш бўйича топшириқ берди ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Сурияга инсонпарварлик ёрдами етказиш бўйича топшириқ берди, дея хабар бермоқда Kazinform.
08.02.2023 11:29 Қозоғистонлик қутқарувчиларнинг иккинчи гуруҳи Туркияга жўнаб кетади ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг табиий офатларга қарши кураш миллий кучлари қутқарувчиларининг навбатдаги рейси вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Туркияга жўнаб кетади. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тегишли топшириқ берди. Бу ҳақда ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
18.01.2023 08:37 Алтай Кўлгинов: Давлат раҳбари томонидан юклатилган биринчи вазифаси - қишлоқни ободонлаштириш AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбега келган бош вазир ўринбосари Алтай Кўлгинов «Ауил аманати» лойиҳаси билан танишиб, Президент топшириғи ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб.
29.12.2022 12:57 Қозоғистонда ўқитувчиларнинг маоши январ ойида яна 25 фоизга оширилади ASTANA. Kazinform – Президентнинг қўллаб-қувватлаши туфайли ўқитувчиларнинг иш ҳақи 2023 йил январ ойида яна 25 фоизга оширилади. Бу ҳақда ҚР Таълим вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
23.11.2022 14:55 Давлат раҳбари топшириқларини амалга ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Мажилис томонидан маъқулланди ASTANA. Кazinform - Парламент Мажилиси депутатлари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Давлат раҳбарининг айрим топшириқларини бажариш юзасидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
14.11.2022 13:32 Павлодарда Ертис дарёси устидан янги кўприк қурилади PAVLODAR. Kazinform – Павлодарда Ертис (Иртиш) дарёси орқали янги кўприк қурилиши 2023 йилда бошланади. Бу ҳақда Kazinform ҚР ИИРВга таяниб хабар беради.
08.11.2022 18:20 Ўтган йили Қозоғистонда ЭКО орқали 2,4 мингдан ортиқ чақалоқ туғилди ASTANA. Кazinform – Ўтган йили «Аңсаған сәби» давлат дастури доирасида сунъий уруғлантириш йўли билан 24000 дан ортиқ чақалоқ дунёга келди, деб хабар беради Кazinform.
12.09.2022 22:15 Алматида Россия Миллий ядровий тадқиқотлар университетининг филиали очилди ALMATY. Кazinfotrm – Алматидаги Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университетида «Москва муҳандислик-физика институти» Миллий ядровий тадқиқотлар университетининг филиали очилди, деб хабар беради Кazinform мухбири ҚазМУ матбуот хизматига таяниб.