Рамазон ойида Туркистонда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди

Автор:  
Ляззат Сейданова
21 Апрель, 08:57

Рамазон ойида Туркистонда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди

TÚRKİSTAN. Кazinform – Рамазон ойида Туркистонда кам таъминланган оилаларга 6 миллион тенге миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Туркистон шаҳрининг бош имом-хатиби Муҳаммаджон Жумадуллаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Рамазон ойида Туркистон шаҳридаги 562 оилага озиқ-овқат тарқатилди, кам таъминланган оилаларга 6 миллион тенге миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 27 та масжидда ҳар куни 100-150 кишига ифторлик берилди.

Шунингдек, вилоят марказида «Ўтмишга эҳтиром, тириклар олдига бурч» мавзусидаги тадбир доирасида шаҳардаги барча мақбараларда тозалаш ишлари олиб борилди.

«Барча мусулмон фарзандларини улуғ байрамимиз – Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман! Рамазон ҳайити дунё мусулмонларини ҳамжиҳатликка, хайрли ишларга туртки бўлишга чорловчи байрамдир. Рамазон ойида тутган 30 кунлик рўзаларингиз қабул бўлсин!» – деди Туркистон шаҳар бош имом-хатиби вилоят коммуникациялари хизматида ўтказилган брифингда.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Фото: Туркистон вилояти ҳудудий коммуникация хизмати




Мавзуга оид