30.12.2022 13:10 Тарихий адолат қарор топди: Республика байрами халқ руҳини кўтарувчи улуғ байрамдир ASTANА. Kazinform – Бу йил мамлакат байрамлари тақвими яна бир муҳим сана билан тўлди. Улитау вилоятида бўлиб ўтган Миллий қурултойнинг биринчи йиғилишида мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев миллий байрам мақомини Республика кунига қайтаришни таклиф қилди. Шу тариқа мамлакатда ўн йилдан ортиқ вақт давомида унутилган байрам бу йил яна қайта тикланди. Мустақил Қозоғистон ва қозоғистонликлар учун бу куннинг алоҳида ўрни борлиги ўз-ўзидан аён. Чунки 1990 йил 25 октябрда мамлакат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинди. Бу Қозоғистоннинг бутун дунёда тан олинишига, дунёга деразалари тенг бўлган мустақил давлат яратишга замин яратди. Шундай экан, бу кун халқ учун улуғ байрамга айланиши керак. Шу ўринда, Республика кунининг аҳамияти ва қозоғистонликлар бу йил байрамни қандай нишонлаганликларини кўриб чиқамиз.
27.10.2022 09:33 Миллий байрам куни Манғистауда 51 нафар чақалоқ дунёга келди AQTAÝ. Kazinform – Манғистау вилоятида 25 октябр – Республика куни 51 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Манғистау вилоят Она ва бола маркази директори ўринбосари Роза Баданова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
26.10.2022 12:29 Жигули Дайрабаев Жамбил вилояти аҳолиси билан учрашди TARAZ.Kazinform – Президентликка номзод Жигули Дайрабаев Жамбил вилоятининг Байзақ ва Жуалин туманларига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform «Овул» партияси матбуот хизматига таяниб.
26.10.2022 10:14 Дунёдаги энг баланд бинода Қозоғистон байроғи тасвирланди DUBAI. Kazinform - Дунёдаги энг баланд бино бўлмиш Бурж Халифада Қозоғистон байроғи тасвирланди, дея хабар бермоқда Kazinform.
26.10.2022 07:10 Абай туманидаги Қабанбай овулида янги спорт мажмуаси барпо этилди ABAY. Kazinform – Республика куни ва Қабанбай ботир таваллудининг 330 йиллиги муносабати билан Абай вилояти Уржар туманидаги Қабанбай овулида тантанали маросимда янги спорт модули очилди. Спорт мажмуасига «Дарабоз» номи берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
25.10.2022 18:19 Қозоғистон денгизчилари Республика кунига бағишланган флеш-моб уюштиришди ASTANA. Kazinform – ҚР Мудофаа вазирлиги Instagram саҳифасида Республика кунига бағишланган ватанпарварлик флеш-моби акс этган видеони эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
25.10.2022 17:22 Астанада офицерлар бали бўлиб ўтди ASTANA. Kazinform – Миллий мудофаа университетида Республика байрами муносабати билан офицерлар бали бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
25.10.2022 16:39 Алматида Республика куни муносабати билан давлат Байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди ALMATY. Kazinform – Республика куни муносабати билан Алматида давлат Байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Алмати маъмурияти матбуот хизматига таяниб.
25.10.2022 15:41 Давлат раҳбарлари Қозоғистон халқини Республика куни билан табрикладилар ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев номига миллий байрам – Республика куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келмоқда. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.
25.10.2022 14:41 АҚШ Давлат котиби қозоғистонликларни Республика куни билан табриклади ASTANA. Kazinform – АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистон халқини Республика куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВ Telegram-каналига таяниб.
25.10.2022 13:34 ҚР Президенти Давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этди ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида «Ақорда» қароргоҳи олдида Республика куни муносабати билан Давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
25.10.2022 11:31 Атирауда Республика кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди ATYRAÝ. Kazinform – Атирауда «Қыран далам - Қазақстан» Республика кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
25.10.2022 09:18 Қасим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларни Республика куни билан табриклади ASTANA. Kazinform –Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Республика куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
25.10.2022 08:30 Қозоғистонликлар Республика кунини нишонламоқдалар ASTANA. Kazinform – Бу йил Қозоғистонда сўнгги 13 йил ичида илк бор миллий байрам – Республика куни нишонланмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
22.10.2022 18:00 Қозоғистон Президенти олий ҳарбий ва махсус унвонлар, синф унвонларини топширди ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Республика куни муносабати билан олий ҳарбий ва махсус унвонлар, синф унвонларини топширди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
22.10.2022 17:50 Алматида Қозоғистоннинг энг катта байроғи осмонда ҳилпиради ASTANA. Kazinform - Профессионал парашютчи Олег Тощев парашютда ҳавода сакраш вақтида ўлчами 800 квадрат метр бўлган Қозоғистоннинг энг катта байроғини ҳилпиратди. У Қозоғистон Республикасининг рекордлар китобига кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
22.10.2022 13:37 Тоқаев: Шу йилдан эътиборан Республика куни умумхалқ байрамидир ASTANA. Kazinform - Ақордада Республика куни муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида давлат мукофотлари ва унвонларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ақорда.
22.10.2022 13:10 Қозоғистонда барча сунъий монополиялар тугатилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда бундан буён барча сунъий монополиялар йўқ қилинади. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Республика куни муносабати билан давлат мукофотлари ва унвонларини топшириш маросимида маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.
22.10.2022 12:00 Қозоғистон минтақавий ва глобал сиёсатдаги ўз ролини изчил мустаҳкамламоқда – Президент ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ҳозирги геосиёсий вазиятда тинчликсевар ва конструктив ташқи сиёсатнинг асосий тамойилларига қатъий амал қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат мукофотлари ва унвонларини топшириш маросимида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
22.10.2022 10:02 ҚР Президенти Республика байрами арафасида давлат мукофотлари тўғрисидаги Фармонни имзолади ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Республика куни арафасида давлат мукофотлари тўғрисидаги Фармонни имзолади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.