Россия Президенти Владимир Путин Астанага келди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
13 Октябрь, 10:22

Россия Президенти Владимир Путин Астанага келди

ASTANA. Kazinform – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бир қатор халқаро тадбирларда иштирок этиш учун Астанага келди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Россия президентини пойтахт аэропортида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди.

Владимир Путин Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммитида иштирок этади. 11 давлат раҳбарлари иштирок этадиган саммит ОҲИЧК ташкил этиш ташаббусининг 30 йиллигига бағишланади.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси Президентининг МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ва «Марказий Осиё – Россия» саммитида иштирок этиши кутилмоқда.

Фото: t.me/KZgovernment



Мавзуга оид