Россия ташқи қарзи бўйича сўнгги 100 йил ичида илк бор дефолтга учради
27 Июнь 13:33

Россия ташқи қарзи бўйича сўнгги 100 йил ичида илк бор дефолтга учради

MOSKVA. Kazinform – Россия сўнгги юз йил ичида биринчи марта ташқи қарз бўйича дефолтга учради, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

27 май кунигача 100 миллион доллар миқдорида фоизлар тўланиши керак эди. Россиянинг айтишича, пул Бельгиянинг «Euroclear» молиявий хизматлари компаниясига юборилган. Кейин тўлов инвесторлар ўртасида тақсимланиши керак эди.

Ушбу тўлов блокланди ва кредиторлар дивидендлар олмаган. Пул тўланган кундан бошлаб 30 кун ичида олиниши керак эди, шунинг учун у дефолт деб ҳисобланади. «Euroclear» барча санкцияларга амал қилишини айтди.

Россия ҳукумати ўз тўловларини ўз вақтида тўламоқчи эканини айтмоқда. Россиянинг 40 миллиард долларга яқин қарзи доллар ёки еврода ифодаланган, унинг ярми хорижда.

Ўз навбатида, Кремл 23 июн куни шартномада доллар ёки бошқа халқаро валюталарда кўрсатилган бўлса-да, кредит бўйича барча тўловлар Россия банки орқали рублда амалга оширилиши ҳақида буйруқ чиқарди.

Шу билан биргаликда, ушбу дефолт Россия учун рамзий маънога эгалиги таъкидланмоқда. Дефолтга учраган мамлакатларга одатда қарз бериш тақиқланган, бироқ Ғарб бозорларида Россияга қарши санкциялар туфайли қарз берилиши тўхтатилган.

Россия охирги марта 1918 йилда ташқи қарзи бўйича дефолт эълон қилган. Ўшанда коммунистлар етакчиси В.Ленин большевиклар инқилоби даврида Россия империясининг қарзини тўлашдан бош тортган эди.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонликларнинг ўртача иш ҳақи 312 минг тенгедан ошди – статистика
10 Август 09:22

Қозоғистонликларнинг ўртача иш ҳақи 312 минг тенгедан ошди – статистика

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилнинг иккинчи чорагида номинал ўртача иш ҳақи 312 минг тенгедан ортиқни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика бюросининг ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2022 йилнинг II чорагида Қозоғистон Республикаси бўйича номинал иш ҳақининг ўртача қиймати 312 011 тенгени ташкил қилди. 2021 йилнинг мос чорагига нисбатан ўсиш 24 фоизни, реал кўрсаткичда 8,9 фоизни ташкил этди. Иш ҳақининг ўртача қиймати (иш ҳақи диапазонининг марказий даражаси) 2022 йилнинг II чорагида 196 728 тенгега баҳоланди», - дейилади бюро хабарида.

Бир йил ичида энг юқори иш ҳақи ўсиши қурилиш соҳасида кузатилди - 35,5%. Шунингдек, иш ҳақи транспорт ва сақлаш соҳасида – 34,8 фоизга, тоғ-кон саноати ва карьерларни қазиб олиш соҳасида – 28,3 фоизга ошди. Иш ҳақи энг кам кўтарилган тармоқлар: соғлиқни сақлаш ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш - 12,1%, турли хизматлар - 3,9%.

Ҳудудлар кесимида ойлик иш ҳақи энг кўп Қизилўрда вилоятида – 31,3 фоизга ошди. Энг паст ўсиш Нур-Султан шаҳрида кузатилди - 14,2%, реал кўрсаткичларда (нархларнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда) 0,1 фоиз пунктга пасайиш кузатилди.

40 нафар қозоғистонлик Туркия ва Россия ОТМлари талабаси бўлди
8 Август 10:14

40 нафар қозоғистонлик Туркия ва Россия ОТМлари талабаси бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий гвардияси академиясида Туркия ва Россия ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган Қозоғистон Республикасининг 40 нафар курсанти қасамёд қилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий гвардия матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Ҳар йили Миллий гвардия академиясининг биринчи курсига курсантларни қабул қилиш билан бирга, халқаро шартнома ва келишувларга асосан хорижий давлатлардаги ҳарбий таълим муассасаларига ҳам ўқишга қабул қилиш амалга оширилмоқда. Ҳарбий қасамёд – Қозоғистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат, тантанали қасамёд қилиш ва мустаҳкам ҳарбий маросимдир», - дейлади ҚР Миллий гвардияда.

«Бирингиз 4 йил, бирингиз 5 йил Ватанингиздан узоқда ўқийсиз. Шу йиллар давомида мамлакатда ўқиган курсантлардан кўра Сизларга қийинроқ бўлади. Қариндошлар, дўстлар ва яқинлар билан хайрлашиш енгил юк эмас. Вақт ва масофа ҳаётингизда ким кимлигини ва бу синовдан қандай ўтишингизни кўрсатади. Сизларга юртингизни хорижда намоён этишдек шарафли вазифа юкланган. Сизларнинг таълим-тарбиянгиз, интизомингиз орқали бошқа давлатлар вакиллари ҳам Ватанимиз, халқимиз ҳақида тушунчага эга бўладилар», - дейди Миллий гвардия академияси бошлиғининг тарбия ва ижтимоий-ҳуқуқий ишлар бўйича ўринбосари Нурбай Беқтурсинов.

Россияда 20 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
8 Август 08:14

Россияда 20 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

MOSKVA. TASS - Kazinform – Россияда коронавирус инфекциясининг тасдиқланган ҳолатлари сони бир кун аввал 19 974 тага нисбатан 20 303 тага етди. Бу ҳақда журналистларга якшанба куни инфекцияга қарши кураш бўйича федерал тезкор штабда маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform «ТАСС»га таяниб.

Шундай қилиб, Россияда 30 мартдан бери биринчи марта бир кунда 20 мингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланди. Пандемия бошлангандан бери мамлакатда жами 18 712 699 та юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Бир кунда вафот этганлар сони 44 тага, бир кун олдинги 46 тага кўпайиб, 382 741 тага этди.

Соғайганлар сони 8 729 тага кўпайиб, 18 039 355 тани ташкил этди.

Янгиликлар

Архив