Россияда «омикрон» штаммининг субварианти аниқланди
13 Июнь 08:42

Россияда «омикрон» штаммининг субварианти аниқланди

МOSKVA. ТАSS-Кazinform - Аҳоли ўртасида иммунитетнинг юқори даражаси омикронинг янги субвариантларини кенг тарқалишига имкон бермаяпти, дея хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.

Россияда BА.4 штаммининг омикрон субвариантига тегишли SARS-CоV-2 вирусининг геноми аниқланди. Бу ҳақда якшанба куни Роспотребнадзор Марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти геномик тадқиқотлар лабораторияси раҳбари Комил Ҳафизов маълум қилди.

«Роспотребнадзор марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган VGARus маълумотлар базасида ВА.4 «омикрон» субвариантига тегишли бўлган SARS-CоV-2 вируси геноми сақланган. Биринчи намунани Смородинцев номидаги Грипп илмий-тадқиқот институти, бошқасини эса Роспотребнадзор марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти тақдим этди», - деди у.

К.Ҳафизовнинг айтишича, биоматериал май ойининг охирида олинган.

«Ҳозирда Россияда BА.2 варианти ва унинг субвариантлари устунлик қилмоқда. Улар барча янги инфекцияларнинг 95 фоизини ташкил қилади «, - деди у.

Мутахассиснинг тушунтиришича, эмлаш ва олдинги касалликлар, шунингдек, эпидемияга қарши кўрилган чора-тадбирлар туфайли яхши иммунитет қатлами шаклланган. Аҳоли ўртасида иммунитетнинг юқори даражаси «омикрон» нинг янги субвариантларининг кенг тарқалишига имкон бермайди. «Яқинда чоп этилган бир қанча тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вируснинг BА.4 ва BА.5 деб номланувчи вариантлари «омикрон»нинг дастлабки шаклларига қараганда бир оз кўпроқ тарқалувчандир», — дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда жорий йилнинг апрел-май ойларида коронавирус инфекциясининг турли штаммларининг айланмаси аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив