Россиядан 4 та айиқчани Ўзбекистонга олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди
2 Май 10:15

Россиядан 4 та айиқчани Ўзбекистонга олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга олинди

NUR-SULTAN. Кazinform - Россиядан тўртта айиқчани контрабанда йўли билан олиб кетаётган эркак қўлга олинди, деб хабар берди Кazinform Россия Федерал божхона хизмати сайтига таяниб.

Ҳужжатга кўра, Сагарчин қишлоғи яқинида Оренбург вилояти божхоначилари томонидан тўхтатиб қўйилган автомобилдан Зита, Гита, Чук ва Гек исмли икки ойлик айиқчалар топилган.

Ҳайдовчида бу ҳайвонларни Россия ҳудудидан олиб чиқиш учун рухсатнома бўлмаган.

Қўнғир айиқ йўқолиб кетиш хавфи остида турган турдир, ёввойи фауна ва флора бўйича халқаро савдо конвенциясига мувофиқ Қизил китобга киритилган.

Ҳужжатга кўра, сизранлик маҳаллий тадбиркор уни Ўзбекистон фуқаросига совға қилган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у ўзбек циркига йиртқич ҳайвонларни олиб кетаётган экан.

Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 226-моддаси 1-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив