ASTANA. Kazinform – Қозоғистон машинасозлик саноатини ривожлантиришнинг комплекс режасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Қозоғистон машинасозлари Х форуми ялпи мажлисида Дош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бош вазир мамлакатимиз машинасозлик саноати республика иқтисодиётини барқарор ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Масалан, саноатлаштириш йилларида машинасозликда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 6 баробар ошиб, 2,3 триллион тенгега етди. Кейинги 3 йилда саноатнинг ўсиши ўртача 20% ни ташкил қилади.
«Ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Булар мавжуд хомашё ва молия билан таъминлаш, импортга қарамликни камайтириш, янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишдир. Ҳукумат бизнес билан очиқ мулоқот ва ҳамкорликка тайёр», — деди Алихан Смаилов.
Ялпи мажлис доирасида Алихан Смаилов савол-жавобда иштирок этди, унда ҳукумат раҳбари машинасозлик маҳсулотлари импорти ва хорижий компанияларнинг Қозоғистонга кўчиши бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
«Бугунги кунда бизда экспортдан кўра импорт кўп. Бу аксинча бўлиши керак. Муаммони ҳал этиш учун тизимли ва комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш зарур. Машинасозлик саноатини ривожлантириш комплекс режасининг дастурий ҳужжатини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳақида ўйлаш вақти келди. Чунки узоқ муддатли ёндашувларгина бу йўналишда сезиларли натижаларга эришиш имконини беради», — деди Алихан Смаилов.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Фото: primeminister.kz