13.04.2023 14:10 Турк компанияси Қозоғистонда олтин конларини қидириш билан шуғулланади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Туркиянинг тоғ-кон компаниялари геология-қидирув йўналишида қўшма лойиҳани бошлади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб хабар беради.
17.03.2023 20:51 Қозоғистон ўтган йили уран савдосидан қанча даромад олди ASTANА. Кazinform – ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда «Қазатомсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов компания ўтган йили уран савдосидан қанча даромад олганини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.03.2023 19:15 Туркистон вилоятида олтингугурт заводи қурилиши қачон бошланади ASTANА. Kazinform – «Қазатомсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов Туркистон вилоятида қуриладиган олтингугурт кислотаси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши қачон бошланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
16.03.2023 21:10 Қозоғистонда 2025 йилгача ёғочни қайта ишлаш саноатида 21 та лойиҳа амалга оширилади ASTANА. Кazinform - 2025 йилгача ёғочни қайта ишлаш саноатида 21 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
23.02.2023 16:29 Қаламқас-Хазар денгиз блокида нефть қазиб олиш 2028 йилда бошланиши режалаштирилган ASTANА. Кazinform - «Kalamkas-Khazar Operating»МЧЖ бош директори Қурманғази Исқазиевнинг сўзларига кўра, компания Каспий денгизининг Қозоғистон секторидаги конларни ўзлаштиришни бошлашни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform Energy Monitor Теlegram-каналига таяниб.
21.02.2023 16:15 Тенгиз конида ишчиларнинг 95 фоизи - қозоғистонликлар ALMATY. Кazinform – Атирау вилояти Тенгиз конида нефть қазиб олувчи «Тенгизшевройл» МЧЖда қозоғистонлик ишчиларнинг тўлиқ иш кунидаги улуши 94,8 фоизга етди. Бу ҳақда жамиятнинг бош директори Кевин Лайон ОАВ вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
04.01.2023 15:37 Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига янги раҳбар тайинланди ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг фармони билан Марат Каримжанули Қарабаев Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.
27.12.2022 15:35 Қозоғистонда имтиёзли автокредит: Навбатда турган ҳар бир киши машина олади ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев имтиёзли автокредит бўйича журналист саволларига жавоб берди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
14.12.2022 13:44 Янги йилда Қозоғистонда Kia Sportage ишлаб чиқариш бошланади ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Kia Sportage автомобилларини йиғиш бўйича янги ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш режалари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
08.12.2022 14:17 Келгуси йилда Қозоғистон автомобил ишлаб чиқаришни 135 минг донагача етказмоқчи ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев журналистларнинг маҳаллий автомобил саноатининг ривожланишига оид саволларига жавоб берди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
15.11.2022 20:49 Қостанай заводида йил бошидан буён 54 мингдан ортиқ автомобил йиғилди QOSTANAY. Кazinform - Йил бошидан буён Қостанай автомобил заводининг конвееридан 54 мингдан ортиқ автомобил чиқди, улардан 2 мингдан ортиғи экспорт қилинди. Бу ҳақда вилоят иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Гулбарам Мусағазина маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
08.11.2022 15:31 Қозоғистон ва Fortescuе компанияси «яшил» водород ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади CAIRO. Кazinform– Қозоғистон Ҳукумати ва Fortescuе Future Industries ўртасида мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида, жумладан, Атирау ва Манғистау вилоятларида «яшил» водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича концептуал келишуви имзоланди, деб хабар беради primeminister.kz.
01.11.2022 20:12 Қозоғистонда креатив саноатни қўллаб-қувватлаш корпоратив жамғармаси ташкил этилади ASTANA. Kazinform - 1-5 ноябр кунлари Алмати шаҳрида 1-чи Креатив саноат ҳафталиги бўлиб ўтади. Форумда Қозоғистон, Россия, Беларусь, Қирғизистон, Ўзбекистон, Голландия, Италия, Буюк Британиядан таълим ва ижодий марказлар, ижодий сегмент ташкилотлари иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.10.2022 21:17 Россияни тарк этган 56 компания Қозоғистонга келиш ниятида ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Россия бозоридан Қозоғистонга кўчиб ўтаётган хорижий компаниялар ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
19.10.2022 17:22 Бу йил Қозоғистонда 158 та янги завод ишга туширилади – Ҳукумат раҳбари ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 734 та нонефт лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
23.09.2022 20:54 Алматида янги автомобил заводи қурилади ALMATY. Кazinform - Алмати саноат зонасида Chery, Chagan, Haval автомобилларини ишлаб чиқарадиган тўлиқ циклли мультибрендли завод қуриш режалаштирилган.
22.09.2022 22:30 «Қазақмис» компанияси ўз лойиҳаларини машина ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмасида тақдим этди ASTANA. Kazinform - «Қазақмис» компанияси 21-23 сентябр кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Kazakhstan Machinery Fair II халқаро ихтисослаштирилган машинасозлик ва металлга ишлов бериш кўргазмасида иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform.
22.09.2022 19:54 Сўнгги 3 йил ичида Қозоғистонда машинасозлик соҳасида ўсиш 20% га ошди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон машинасозлик саноатини ривожлантиришнинг комплекс режасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Қозоғистон машинасозлари Х форуми ялпи мажлисида Дош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
22.09.2022 18:48 Машинасозлик: Қозоғистон корхоналарининг экспорт ҳажми 2 млрд АҚШ долларига етди ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон машинасозларининг X форумига табрик мактуби йўллади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
22.09.2022 16:55 Қозоғистонда қайта ишлаш саноати лойиҳаларини молиялаштириш дастури ишга туширилди ASTANA. Кazinform – Бугундан бошлаб қайта ишлаш саноати билан шуғулланувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг лойиҳаларини лизинг асосида молиялаштириш дастури ишга туширилди. Бу ҳақда «Саноатни ривожлантириш жамғармаси» АЖ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.