Саудия Арабистонида «Томирис» сўнгги йилларда чиққан сифатли тарихий фильм сифатида баҳоланди

Редактор:  
Бекабат Узаков
18 Декабрь, 12:15

Саудия Арабистонида «Томирис» сўнгги йилларда чиққан сифатли тарихий фильм сифатида баҳоланди

AR-RIYAD. Кazinform – 2022 йил 24 ноябр – 14 декабр – Саудия Арабистонидаги дипломатик корпусда «Аmbassaadors Choice International Film Festival» кинофестивали бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Фестивалда Қозоғистондан ташқари Ҳиндистон, Испания, Австралия, Куба, Швеция, Бангладеш, АҚШ, Ливан, Саудия Арабистони, Жазоир, Фаластин каби давлатлар иштирок этди.

Кинофестивал доирасида режиссёр Ақан Сатаевнинг қозоғистонлик «Томирис» бадиий фильми томошабинларга тақдим этилди. Фильм қадимги юнон тарихчиси Геродот Галикарнас хроникасига асосланган бўлиб, у Массагетлар қироличаси ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм маҳаллий томошабинлар ва дипломатик корпус вакиллари томонидан ижобий баҳоланди. Томоша қилиш учун келганлар маҳаллий кино актёрларининг ўйинини юқори баҳолади. Шунингдек, улар энг мураккаб жанговар ва отлиқ саҳналарнинг кўлами ва ижросини таъкидлаб, «Томирис» фильмини сўнгги йиллардаги сифатли тарихий фильмлардан бири деб атади.




Мавзуга оид