19.03.2023 22:20 ҚР МСК: Сайловчиларнинг 54,19 фоизи овоз берди ASTANА. Kazinform – Қозоғистоннинг барча ҳудудида Парламент Мажилиси ва маҳаллий маслиҳатлар сайловида овоз бериш якунланди. Унда рўйхатга киритилган фуқароларнинг 54,19 фоизи сайлов бюллетенларини олди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
19.03.2023 20:31 Европа Иттифоқи учун Марказий Осиёда Қозоғистон муҳим аҳамиятга эга - Словакия депутати ASTANA. Kazinform – Словакиялик депутат Петер Кмец Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим ролини қайд этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 20:22 Сайлов: Қозоғистоннинг аксарият қисмида овоз бериш якунланди ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг 15 вилоятида Парламент Мажилиси ва маҳаллий маслиҳатлар депутатлари сайлови якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 17:30 Руминия Қозоғистонга Европага чиқиши учун Қора денгиз йўлларини очишга тайёр ASTANA. Kazinform – Руминия парламенти аъзоси Борис Волосатий Руминия иқтисодиёти ва умуман Европа учун Қозоғистон бозори катта салоҳиятга эгалигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 13:14 Нурсултон Назарбоев сайловда овоз берди ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Парламент Мажилиси ва маслиҳат депутатлари сайловида ўз танловини амалга оширди, деб хабар беради Kazinform.
19.03.2023 12:50 ҚР Рақамлаштириш вазири сайлов қутиларига бюллетенларни автоматик санаш технологиясини ўрнатмоқчи ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин келгусида овоз бериш тизимига иккита янгилик киритилиши режалаштирилаётганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 10:49 Сайловда номзодлар ўртасидаги рақобат ўта кучли – ҚР Сенати раиси ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев бугунги сайлов очиқ ва адолатли ўтишига ишонч билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 10:34 Сайловнинг илк соатларида қозоғистонликларнинг 14 фоизи овоз берди ASTANA. Kazinform – Сайловчиларнинг 14,21 фоизи сайлов бюллетенларини олди. Бу ҳақда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шавкат Ўтемисов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 09:33 МДҲ кузатувчилари Қозоғистондаги Парламент сайловлари ҳақида ўз фикрларини билдирди ASTANA. Kazinform – МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси номидан 61 нафар кузатувчи Қозоғистонда Парламент Мажилиси ва маслиҳат депутатлари сайлови жараёнини кузатиб бормоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 09:15 Инфляцияни икки баравар камайтиришни мақсад қилганмиз – Қозоғистон Бош вазири ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Мажилис сайловида овоз берди. ОАВ вакиллари ундан амалдаги Ҳукумат фаолияти ҳақида фикрини сўради, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 08:41 Барча 10 164 та сайлов участкасида овоз бериш бошланди – ҚР МСК ASTANA. Kazinform – Қозоғистондаги барча 10 164 та сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси котиби Мухтар Ерман маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 08:24 Қозоғистон Президенти Мажилис ва маслиҳатлар сайловида овоз берди ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ал-Форобий номидаги Ўқувчилар саройида жойлашган сайлов участкасига ташриф буюриб, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси ва маҳаллий маслиҳатлар сайловида овоз берди, деб хабар беради Ақорда.
19.03.2023 07:25 Қозоғистонда Парламент Мажилиси ва маслиҳат депутатлари сайлови бошланди ASTANA. Kazinform – Бугун қозоғистонликлар Парламент Мажилиси ва маслиҳатлар депутатларини сайлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
18.03.2023 19:32 ҚР МСК раиси халқаро кузатувчилар билан учрашувлар ўтказди ASTANA. Kazinform – ҚР Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров 17—18 март кунлари халқаро кузатувчилар билан бир қатор учрашувлар ўтказди, дея хабар беради Kazinform МСК сайтига таяниб.
17.03.2023 21:10 Қозоғистондаги сайлов тажрибаси биз учун қизиқ – Беларусь вакили ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг депутатлар сайловини ўтказиш тажрибаси Беларусь учун қизиқарли. Бу ҳақда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича доимий қўмитаси раиси, Беларусь Республикаси Миллий Ассамблеяси Вакиллар палатаси хавфсизлик бўйича доимий қўмитаси раиси ўринбосари Александр Маркевич маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.03.2023 17:30 Сайлов-2023: ОАВда 10 000 га яқин тарғибот-ташвиқот материаллари эълон қилинди ASTANА. Кazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Қанат Исқақов сайловолди ташвиқоти давомида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар натижалари билан таништирди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
17.03.2023 15:40 Сайлов участкаларида санитария талабларига риоя этилиши шарт - қўмита ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси сайлов куни арафасида юқумли касалликлардан ҳимояланиш чораларини эслатди, дея хабар беради Кazinform.
17.03.2023 13:52 Қозоғистондаги сайловни ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг 80 га яқин вакили кузатади ASTANA. Kazinform – ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари қисқа муддатли миссияси раҳбари Ирен Хараламбидес ва ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси миссияси раҳбари Рейнхольд Лопатка билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
16.03.2023 18:25 Бугун сиёсий партиялар вакиллари ўртасида сайловолди дебат бўлиб ўтади ASTANА. Кazinform – Бугун «Хабар» телеканалининг жонли эфирида Мажилис сайловида иштирок этаётган 7 та сиёсий партия вакиллари ўртасида дебат бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
13.03.2023 19:01 Сайлов: Хорижий кузатувчиларни рўйхатга олиш якунланди ASTANА. Кazinform – 19 март куни бўлиб ўтадиган Мажилис депутатлари сайловига хорижий кузатувчиларни рўйхатга олиш якунланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.