SEMEI. Kazinform - Kazakhstan Speedcubing Federation жамоаси Семейда олти ярим соат ичида 3000 Рубик кубигидан Елбасы портретини йиғди, деб хабар беради Kazinform.
Паннонинг баландлиги 2,8 м ва узунлиги 3,3 м. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти куни ва Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, ёш иқтидор эгалари Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга ўз асарларини бағишлашди.
Жамоа 11-синф ўқувчилари Эртурсинов Алихон, Мирзакаримов Амир, шунингдек, «Елбасы медали» лойиҳаси бронза медали совриндори Расчетов Павел ҳамда коллеж ўқувчилари Рахатов Дилмар ва Казез Жанатлардан ташкил топди.
Бу уларнинг бу йилги 4-чи иши. Улар аввалроқ Ғалаба байрамига бағишланган Алия Молдағулова, шоир ва педагог Абай Қўнонбоев ва Алихан Бокейхановларнинг таваллуд кунига бағишланган панноларини тақдим этган эди.
Ишдан кўзланган асосий мақсад Қозоғистонда Спидcубингни оммалаштиришдир.