ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Сенати спикери Маулен Ашимбаев раислигида палата бюросининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бюро аъзолари Сенатнинг 10 ноябр куни бўлиб ўтадиган мажлиси кун тартибини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.
Палата мажлисида сенаторлар келгуси уч йилга мўлжалланган республика бюджетига оид қонун лойиҳаларини кўриб чиқадилар. Ушбу ҳужжатларда 2023-2025 йилларга мўлжалланган субсидиялар ва тушумлар миқдорини тасдиқлаш ҳам кўзда тутилган.
«2023-2025 йилларга мўлжалланган республика ва вилоятлар бюджетлари, республика аҳамиятига молик шаҳарлар, пойтахт бюджетлари ўртасида умумий характердаги трансфертлар миқдори тўғрисида»ги қонун лойиҳаси нормалари иқтисодий салоҳияти турлича бўлган ҳудудларнинг молиявий имкониятлари ўртасидаги тафовутни бартараф этишга, шунингдек, қозоғистонликларнинг давлат томонидан кафолатланган хизматлардан тенг даражада фойдаланишини таъминлашга қаратилган.
«Қозоғистон Республикаси Миллий жамғармасидан 2023-2025 йилларга мўлжалланган кафолатланган трансферт тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Миллий жамғармадан республика бюджетига кафолатланган трансферт миқдорини белгилайди: 2023 йил учун – 2200 миллиард тенге, 2024 йил учун – 2000 миллиард тенге, 2025 йил учун - 1900 млрд тенге. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши бюджет ва Миллий жамғарма маблағлари балансини таъминлаш имконини беради.
«2023-2025 йилларга мўлжалланган Республика бюджети тўғрисида»ги навбатдаги қонун лойиҳаси иқтисодий модел яратиш, мавжуд шароитларга мослашиш, шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва аҳоли даромадларини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш орқали фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган. Таъкидлаш жоизки, бюджет қисми лойиҳасида давлат органлари сиёсатининг айрим йўналишларига ўзгартиришлар киритилиши, Давлат раҳбарининг Мурожаатномасига, қонун ҳужжатларига мувофиқ янги мажбуриятларга қўшимчалар киритилиши, шунингдек, ижроси юзасидан хулосалар назарда тутилган. 2021 йил бюджети ҳисобга олинади.