«Севилья» 7 карра Европа Лигаси чемпионига айланди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
1 Июнь, 20:49

«Севилья» 7 карра Европа Лигаси чемпионига айланди

ASTANA. Kazinform – Испаниянинг «Севилья» клуби 7 марта Европа Лигаси чемпионлигини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform.

Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтган Европа лигаси финалида «Севилья» клуби «Рома» клубини мағлуб этиб, чемпион бўлди.

Ференц Пушкаш стадионида кечган беллашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди ва қўшимча таймда ҳам ғолиб аниқланмади.

Бош ҳакам Энтони Тейлор жамоаларни пеналтилар сериясига таклиф қилди. У ерда испан клубига омад кулиб боқди, «Севилья» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, «Севилья» Европа лигаси тарихида 7 карра чемпион бўлди ва кейинги мавсумдаги Чемпионлар лигасига йўлланма олди.



Мавзуга оид