“Шимбулақ, Кўктўбе, Медеу": Алматининг диққатга сазовор жойлари

Автор:  
Ляззат Сейданова
30 Май, 08:14

“Шимбулақ, Кўктўбе, Медеу

ALMATY. Kazinform – Алмати Марказий Осиёнинг энг гўзал шаҳарларидан бири сифатида тан олинган. Улкан шаҳарнинг гўзал табиати, чексиз диққатга сазовор жойлари кўнгилга қувват бағишлайди. Маданият маркази ҳисобланган гўзал шаҳарда турли музей ва театрлар мавжуд. Kazinform мухбири қайси жойларга сайёҳлар ва шаҳар меҳмонлари кўпроқ ташриф буюришини тавсия этади.

Алмати шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, йил бошидан буён мегаполисга 197 мингдан ортиқ хорижлик сайёҳ ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,3 фоизга кўпдир.

photo

Алматининг диққатга сазовор жойлари:

Кўктўбе - Иле Алатау этагида жойлашган диққатга сазовор жойлардан бири. Денгиз сатҳидан 1 100метр баландликда. Кўктўбедан шаҳарнинг ажойиб манзарасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Бу ерга келган сайёҳлар учун махсус кафелар, турли кўнгилочар мажмуалар, концерт зали, беланчак, кичик ҳайвонот боғи мавжуд.

Тоғнинг мусаффо ҳавоси одамга ўзгача таъсир кўрсатади. Кўктўбеда баландлиги 372 метр бўлган телеминора бор. Шаҳар марказидан Кўктўбега телеферикда боришингиз мумкин. Телеферикнинг узунлиги 1 620 метр.

photo

photo

photo

Медеу - сунъий муз майдончаси бўлган дунёдаги энг катта спорт мажмуаси.

Алмати шаҳридан 18 километр узоқликда, Кичик Алмати дарасида, денгиз сатҳидан 1 691,2 метр баландликда жойлашган.

Бугунги кунда ушбумажмуа тўрт фаслда дам олувчилар учун ажралмас ажойиб маскан саналади. 10,5 мингкилометр узунликдаги музлатилган майдон шаҳар меҳмонлари ва аҳолиси учун конькида учиш учун мўлжалланган.

photo

photo

Бир вақтнинг ўзида 2-3 минг кишини қабул қилади. Бу ерда конькида учиш, фигурали учиш, хоккей мусобақалари ўтказилади. 842 поғонали зинапояга кўтарилиш ҳам ажойиб туйғу.

photo

Шимбулақ тоғ-чанғи курорти Алмати марказидан 25 километр узоқликда, Иле Алатау дарасида 2 260 метр баландликда жойлашган. Дам олиш маскани қиш ва ёзда ишлайди. Лекин боришдан олдин, бу ерда ҳаво ҳарорати шаҳардагидан 10 даража паст эканлигини ҳисобга олиш керак.

photo

photo

Марказий истироҳат боғи – тоза ҳавода дам олиш, яқинларингиз билан ҳордиқ чиқариш маскани. У ерда турли аттракционлар, спорт ва болалар майдончалари мавжуд. Ёз ойларида дам олувчиларни шўнғин учун аквапарк ҳам кутади. Бу ерда сиз қайиқда, катамарандаучишингиз ва қирғоқда овқатланишингиз мумкин.

photo

Катта Алмати кўли - Алматидан 15километр жанубда жойлашган Иле Алатау тизмасидаги кўл. Денгиз сатҳидан 2 510 метр баландликда жойлашган кўлнинг гўзаллигини инкор этиб бўлмайди. Ёзда кўлнинг кўриниши жуда ажойиб. Айниқса, тонгда осмон ва унинг теварак-атрофи тасвири сув юзасида акс этгандаянада гўзаллашади. Бу одамнинг кайфиятига алоҳида таъсир этади.

photo

ҚР Биринчи Президенти номидаги истироҳат боғиАл-Фаробий-Навайи-Саин-Дулати кўчалари айланмасида жойлашган. Алматидаги энг катта фаввора шу боғда. Китоб ўқиш, бадминтон ва фризби ўйнаш ва шунчаки дам олиш учун севимли жойларимиздан бири. Гўзал табиат ҳам романтик фотосессия учун ажралмас жой.

photo

photo

Баум боғи - давлат табиат ёдгорликларидан биридир. Тоғай денгиз сатҳидан 750 метр баландликда, Алмати шаҳридаги Турксиб туманидаги Сейфуллин ва Суйинбой шоҳ кўчалари чорраҳасида жойлашган. Майдони 139 5086гектар.

photo

Баум боғи - Алматининг қадимий ҳудуди. Бу шаҳар учун катта аҳамиятга эга. Бу ердаги сунъий ўрмон экологик, маданий ва эстетик жиҳатдан қимматлидир. Ботаника боғи - бу ерга алматиликлар алоҳида ҳурмат билан қарайди. Боғнинг умумий майдони 104 гектарни ташкил этади.

photo

Бу ерда сиз Россия, Кавказ, Шарқий Осиё ва Шимолий Америкада ўсадиган ўсимликлар, дарахтлар ва буталарни топишингиз мумкин. Боққа ташриф буюрувчилар учун барча шароит яратилган.

photo

photo

photo