Шотландия иккинчи марта мустақиллик референдумини ўтказмоқчи
28 Июнь 20:10

Шотландия иккинчи марта мустақиллик референдумини ўтказмоқчи

EDINBURG. Кazinform - Биринчи вазир Никола Стерджен Шотландия парламентида мамлакат мустақиллиги бўйича иккинчи референдум ўтказиш режаси билан чиқиш қилади, деб хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.

У Буюк Британия вазирларининг расмий розилиги билан ёки унинг розилигисиз келаси октябр ойида қонуний овоз бериш бўйича ўз режасини баён қилиши кутилмоқда.

2014 йилда Шотландия мустақиллиги бўйича референдумда «йўқ» тарафи 55 фоиз овоз билан ғалаба қозонган эди.

Н. Стердженнинг таъкидлашича, у референдум ўтказиш учун демократик мандатга эга, чунки мустақилликни қўллаб-қувватловчи партиялар - Шотландия миллий партияси (SNP) ва Яшиллар (Scottish Greens) маҳаллий парламент - Холирудда кўпчиликни ташкил қилади.

Сиёсатчининг қайд этишича, Буюк Британия ҳукуматининг Шотландия халқи иродасига қарши туриш борасидаги саъй-ҳаракатлари Лондоннинг мамлакат ичкарисида ва халқаро майдондаги мавқеини заифлаштиради.

Якшанба куни Шотландия консерваторлари етакчиси Дуглас Росс Н.Стердженни мамлакатда турмуш нархининг ошиши, узоқ муддатли энергия хавфсизлиги, иқтисодий ривожланиш, иш жойларига кириш каби муҳимроқ муаммоларга дуч келганида «ўйинлар» ўйнашда айблади.

Лейбористлар партиясидан Иэн Мюррейнинг айтишича, бу халқни ўз муваффақиятсизликларидан ва SNPни қамраб олган тартибсизликдан чалғитишга уринишдир.

Янгиликлар

Архив