«СҚ-Фармация» омборларига «Спутник Лайт» вакцинасининг 150 минг дозаси юборилди
18 Январь 18:24

«СҚ-Фармация» омборларига «Спутник Лайт» вакцинасининг 150 минг дозаси юборилди

QARAĞANDY. Kazinform – Қарағанди фармацевтика мажмуаси «СҚ-Фармация» хабларига коронавирусга қарши бир компонентли «Спутник Лайт» препаратининг 150 минг дозасини жўнатди. Препарат Россия Федерациясидан келтирилди ва ревакцинация учун мўлжалланган, деб хабар беради Kazinfor мухбири.

«Спутник Лайт» Қарағанди фармацевтика мажмуасининг ҳарорати -35 даражали музлатгичлардан ягона дистрибьюторнинг логистика тармоғига юборилди. Ташиш махсус музлатгичларда амалга оширилди, улар совуқ занжирни қаттиқ сақлаш учун ускуналар билан жиҳозланган. Препарат омборларга етказиб берилди, улар Қозоғистоннинг барча ҳудудларига тарқатилади.

«Бу партия Қарағанди фармацевтика мажмуаси акциядорлари қарори билан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун ажратилган инсонпарварлик ёрдамидир», - дейилади Қарағанди фармацевтика мажмуаси баёнотида.


Муаллиф: Агата Мухамеджанова


Янгиликлар

Архив