ÓSKEMEN. Kazinform – Ўскемен шаҳрида 2023 йилда 80 га яқин янги автобуслар харид қилинади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Шаҳар ҳокимлиги маълумотларига кўра, электрон чипталар тизими жорий этилганидан бери жамоат транспортида йўловчилар сони ўтган йилга нисбатан 31 фоизга ошган. Бунинг натижасида солиқлар миқдори бироз ошди. Умуман олганда, 2022 йилда Ўскемен аҳолиси йўл ҳақини 45,2 миллион марта электрон чипталар усулида тўлаган.
«Келгуси йилда транспорт компаниялари парки янгиланади. 77 та автобус сотиб олиш режалаштирилган. Жорий йилда 53 та янги автобуслар сотиб олинди», - деди шаҳар ҳокими Жақсилиқ Омар.
Унинг таъкидлашича, 2023 йилда шаҳарда 40 дан ортиқ автобус бекатлари алмаштирилади, яна бир қанча автобус бекатлари қурилади.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули