24.08.2023 13:45 «Фукусима-1» атом электр станциясида ишлатилган сув Тинч океанига оқизила бошлади ASTANА. Кazinform – Япониянинг «Фукусима-1» атом электр станциясидаги (АЭС) авариядан 12 йил ўтиб, Токио ҳукумати ядро реакторларини совутиш учун ишлатилган радиоактив сувни Тинч океанига оқизишни бошлади, дея хабар беради Kazinform Deusche Welleга таяниб.
23.08.2023 16:45 Мисрда янги ковид «Eris» штаммининг иккита янги ҳолати аниқланди AMMAN.Кazinform - Миср Соғлиқни сақлаш ва аҳолини муҳофаза қилиш вазирлиги мамлакатда норасмий равишда «Eris» деб номланган янги тез тарқаладиган COVID-19 EG.5.2 штамми билан касалланишнинг дастлабки иккита тасдиқланган ҳолатини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири вазирлик Twitterдаги баёнотига таяниб.
23.08.2023 07:45 Манғистауда вазни қарийб 7 килограмм бўлган гигант чақалоқ дунёга келди AQTAU. Кazinform - Мангистау вилояти перинатал марказида 6 кг 880 грамм оғирликдаги ўғил бола дунёга келди. Чақалоқнинг аҳволи барқарор, дея хабар беради Kazinform Lada.kzга таяниб.
22.08.2023 15:49 Грипп каби - Ажар Ғиният коронавируснинг янги штаммининг аломатларини айтди ASTANA. Kazinform - Ҳукумат йиғилишидан сўнг оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб берган ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният дунё мамлакатларида тарқалаётган коронавируснинг янги штамми ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
21.08.2023 11:45 ЕОИИ дори воситаларини рўйхатга олишни соддалаштиришни режалаштирмоқда ASTANА. Кazinform - Техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Виктор Назаренко раислигида Дори воситалари бўйича комиссиянинг тегишли эксперт қўмитасининг навбатдаги йиғилишида дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ма]лумотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига мувофиқлаштириш тартибини соддалаштириш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Kazinform Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
20.08.2023 13:30 Астанада онкология масалалари бўйича Марказий Осиё давлатлари конференцияси бўлиб ўтади ASTANА. Кazinform – 6-8 сентябрь кунлари Астана шаҳрида илк бор «Марказий Осиё онкология ҳафталиги» халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
18.08.2023 21:10 Фан: Одамга кўчириб ўтказилган чўчқа буйраги нормал ишлай бошлади МОNGOMERI. Кazinform – Алабама университети олимлари инсоннинг иккита буйрагини чўчқанинг генетик жиҳатдан ўзгартирилган буйрагига алмаштириш бўйича операция ўтказди, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.
18.08.2023 18:10 Олимлар юрак хасталиклари хавфини камайтирадиган олтита маҳсулотни маълум қилишди HAMILTON. Кazinform – Макмастер университети томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, олтита маҳсулотга бой парҳез юрак фаолиятини яхшилайди ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради. Тадқиқот Европа кардиология ассоциациясининг «European Heart Journal» журналида чоп этилди, деб хабар беради Кazinform.
17.08.2023 19:50 Ўзбекистонда бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келади TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
15.08.2023 19:45 Қозоғистонда чет эл фуқароларини поликлиникада рўйхатга олиш қоидалари ўзгарди ALMATY. Кazinform – Жорий йилда меҳнат муҳожирлари – хорижликларни поликлиникада рўйхатга олиш қоидалари ўзгарди. Энди улар шартнома ёки ихтиёрий тиббий суғурта, шунингдек, юкланган тиббий суғурта шартномаси билан клиникага боришлари керак. Янги қоидалар жорий йилнинг 14 августидан кучга кирди, дея хабар беради Кazinform Тиббий суғурта жамғармасининг Алмати филиалига таяниб.
15.08.2023 18:41 Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони қанча TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳамширалар сони 299,8 минг нафарни ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
15.08.2023 14:02 ЖССТ халқ табобати бўйича глобал саммит ўтказади ASTANА.Кazinform – 17—18 август кунлари Ҳиндистоннинг Гандинагар шаҳрида халқ табобати бўйича глобал саммит бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб.
14.08.2023 19:25 Хитойлик олимлар инсон юрагида микропластикларни топишди ASTANА. Кazinform - Одатда озиқ-овқат қадоқлари ва бўёқларда учрайдиган микропластиклар инсон юраги тўқималарида топилди. Хитойнинг Пекиндаги Аньчжэнь касалхонаси олимлари гуруҳи юрак-қон томирига жарроҳлик амалиётини ўтказган 15 нафар беморнинг юрак тўқималарини текширгандан сўнг ваҳимали хулосага келди, дея хабар беради Кazinform New York Postга таяниб.
11.08.2023 11:11 Денге иситмаси пандемия таҳдидини келтириб чиқармоқда - ЖССТ ASTANА. Kazinform - Охирги 24 соат ичида Бангладешда яна 12 киши денге иситмасидан вафот этди, бир кун аввал 13 киши вафот этди. Ҳиндистонда ҳам касалланиш кўпаймоқда, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.
10.08.2023 18:09 Қозоғистонда коронавируснинг янги штамми туфайли чекловлар жорий қилинадими ASTANА. Кazinform - Март ойи охирида коронавируснинг янги штамми қайд этилди ва бутун дунёга тарқалди. Сўнгги беш ҳафта ичида унинг фаол тарқалиши қайд этилди. ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Айжан Есмағамбетова қозоғистонликлар CОVID-19 нинг янги штамми туфайли карантин чекловларини кутиш керакми, деган саволга жавоб берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
09.08.2023 08:45 Ҳиндистонда коронавируснинг янги тури аниқланди NEW DELHI. Kazinform - Ҳиндистонда коронавируснинг янги штамми аниқланди. У Eris (EG.5.1) деб номланади ва Буюк Британия аҳолисини жиддий хавотирга солди, деб хабар беради Кazinform The Economic Times нашрига таяниб.
07.08.2023 18:27 Астанада олти ой ичида 15 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 6 ойида пойтахтда 15 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда «Янги туғилган чақалоқлар ва оналар саломатлигини муҳофаза қилиш» мавзусида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
05.08.2023 11:07 Дунё бўйлаб CОVID-19 касаллиги яна кучаймоқда DUSHANBA. КHOVAR – Кazinform – CОVID-19 таҳдиди ҳалигача йўқолгани йўқ, деб хабар беради Kazinform Khovar агентлигига таяниб.
05.08.2023 10:07 ЖССТ шамоллаш ва аллергияга қарши ишлатиладиган хавфли дори ҳақида огоҳлантирди ASTANA. Кazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти NATURCOLD хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Ушбу дори Қозоғистон Республикасида рўйхатдан ўтмаган, деб хабар беради Кazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ва фармацевтика назорати қўмитасига таяниб.
04.08.2023 14:02 Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларида клиник ординатура бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади TASHKENT. Kazinform - Замонавий моддий-техник базага эга ва клиник ординаторларни ўқитиш бўйича таълим дастурлари бор хусусий клиникаларда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, клиник ординатура бўйича мутахассис тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.