03.08.2023 17:30 Бангладешда денге иситмаси билан касалланганлар сони 57 127 нафарга етди DHAKА. ХINHUА-Кazinform - Чоршанба куни Бангладешда 2711 та янги денге иситмаси қайд этилди ва 12 киши вафот этди. Йил бошидан буён инфекцияга чалинганлар сони 57 127 нафарга, вафот этганлар сони эса 273 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш бош дирекцияси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
03.08.2023 12:50 Қозоғистонлик ўқувчилар инсульт ва юрак хуружидан сақлайдиган соат ясашди ASTANA. Kazinform - Жамбиллик ўқувчилар инсон ҳаётини сақлайдиган соат ясади. «Иккинчи юрак» деб номланган соат инсульт, инфаркт ва бошқа тутқаноқ касалликлари билан оғриган беморлар учун мўлжалланган. У ўз эгасининг юрак уриши ва қон босимини кузатиб боради ва инсон ҳаётига хавф туғилганда сигнал беради, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
02.08.2023 19:45 Кўкрак сути билан эмизиш дунёда 820 минг боланинг ҳаётини сақлаб қолади ASTANA. Kazinform – Бутунжаҳон кўкрак сути билан эмизиш ҳафталиги ҳар йили август ойининг биринчи ҳафтасида нишонланади, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
02.08.2023 17:25 Қозоғистонда дори-дармонлар ва тиббий буюмлар жамғармаси ташкил этилади ASTANА. Кazinform – Аҳолини бепул дори-дармонлар билан ўз вақтида қамраб олиш мақсадида жамғарма ташкил этиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.
01.08.2023 11:55 Бельгиялик аёллар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайган BRÚSSEL. Kazinform – 1 августда нишонланадиган Бутунжаҳон ўпка саратонига қарши курашиш куни муносабати билан Бельгиянинг ўпка саратонига қарши курашиш жамғармаси аёллар ўртасида чекиш муаммосига эътибор қаратишга чақирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
31.07.2023 19:31 Витамин етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳридаги 11-сонли шаҳар поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Ерғали Қурмашев витамин танқислигини мустақил равишда қандай белгилар ёрдамида аниқлаш мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси филиали матбуот хизматига таяниб хабар беради.
29.07.2023 12:34 Болани қуёш уришидан қандай ҳимоя қилиш керак - педиатр маслаҳати ALMATY. Kazinform - Ёз - болалар очиқ ҳавода кўп ўйнайдиган вақт. Ота-оналар ҳам фарзандларининг иложи борича очиқ ҳавода бўлишини хоҳлайди. Бироқ, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаса, қуёш нури болалар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Алау» реабилитация маркази директори, педиатр Майя Шегебаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
28.07.2023 19:54 Бу йил вилоятларга қанча шифокор юборилди ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудларда тиббиёт ходимлари етишмаслигини бартараф этиш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
28.07.2023 18:10 Қозоғистонда ўсмирлар учун «Saulyq Life» Telegram-боти ишга тушди ASTANA. Kazinform – «Saulyq Life» Telegram-боти ишга тушди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
28.07.2023 12:02 Ўзбекистонда аҳолининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси қандай TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида ҳар 10 000 аҳолига 28 нафар шифокор тўғри келган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
28.07.2023 11:02 28 июль - Бутунжаҳон гепатитга қарши кураш куни ASTANA. Кazinform - Бу йил ушбу кун «Бир умр – бир жигар» шиори остида нишонланмоқда. Эълон қилинган 2023 йил мавзуси гепатит хавфи ва вирусли касалликнинг олдини олиш зарурлигини яна бир бор кўрсатади, дея хабар беради Кazinform Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
28.07.2023 09:48 Хитой маймун чечагининг олдини олиш ва унга қарши кураш режасини ишлаб чиқди BEIJING. XINHUA-Кazinform - Хитой соғлиқни сақлаш идоралари маймун чечагининг олдини олиш ва назорат қилиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда пайшанба куни ХХР Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш давлат бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Xinhua агентлигига таяниб.
28.07.2023 08:25 Америкада ГМО кўзга томизиладиган томчилари туфайли кўр боланинг кўзлари очилди МAYAMI. Кazinform – Кўзи ожиз бола герпес вируси асосида тайёрланган кўзга томизиладиган томчиларни қўллаганидан кейин кўрди, деб хабар беради Кazinform The Mirrorга таяниб.
27.07.2023 17:18 Бу йил Қозоғистонда қанча хорижлик даволанди ASTANA. Kazinform – 2023 йилнинг биринчи чорагида 565 нафар хорижлик мамлакат тиббиёт муассасаларида даволанди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
27.07.2023 14:53 Қозоғистонда Курортология ва тиббий соғломлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади ASTANА. Кazinform - Мамлакатда Курортология ва тиббий соғломлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.
27.07.2023 13:38 Қозоғистонда 32 та замонавий кўп тармоқли туман шифохонаси қурилади ASTANA. Kazinform – Яқин икки йилда Қозоғистонда 32 та замонавий кўп тармоқли туман шифохоналари фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Kazinform мухбирининг саволига жавобан маълум қилди.
27.07.2023 12:36 Қозоғистонда 100 га яқин соғлиқни сақлаш муассасаси қурилиши бошланди ASTANA. Kazinform – Республика бюджетидан Қозоғистон бўйича 99 та соғлиқни сақлаш объекти қурилиши учун маблағ ажратилди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Kazinform мухбирининг саволига жавобан маълум қилди.
26.07.2023 09:30 2040 йилга бориб 9 миллиондан ортиқ британиялик жиддий касалликларга чалинади LONDON. Кazinform – 2040 йилга бориб Англияда 9 миллиондан ортиқ одам ақлдан озиш, қандли диабет, саратон, депрессия ва сурункали буйрак касаллиги каби жиддий касалликлар билан яшайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
25.07.2023 08:04 Россияда жинсни ўзгартириш расман тақиқланди MOSKVА. ТАSS – Кazinform - Россия Президенти Владимир Путин Россияда жинсини ўзгартириш операциясини тақиқловчи қонунни имзолади, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
24.07.2023 14:49 Бир неча давлатдан Астанага келган фуқароларда қизамиқ аниқланган ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтига келган 12 нафар хорижлик фуқарода қизамиқ аниқланди. Бу ҳақда Астана бош давлат санитария шифокори Сарқит Бейсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.