СССРнинг тарқалиши ҳақидаги ҳужжатга имзо чеккан шахслардан бири вафот этди
5 Май 10:01

СССРнинг тарқалиши ҳақидаги ҳужжатга имзо чеккан шахслардан бири вафот этди

MINSK. Kazinform - Собиқ иттифоқ давлатидан ажралиб чиқиб, алоҳида давлатга айланган Беларуснинг илк етакчиси Станислав Шушкевич 88 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «РИА Новости» марҳумнинг аёли берган маълумотга таяниб маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«У 3 май куни соат 23.35 да, қон босими кўтрилиб кетиши оқибатида жон берди», — деган суҳбатдош.

Маълум бўлишича, собиқ сиёсий арбобнинг ўлимига аввал бошдан кечирилган коронавирус асорати ҳам сабаб бўлган.

Шушкевичнинг беваси, шунингдек, оила аъзолари ҳозирча видолашув маросимини қачон ва қаерда ўтказиш ҳақида бир қарорга келишмаганини ҳам қўшимча қилган.

COVID-19 билан касалланган сиёсатчи сўнгги икки ой давомида икки марта шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётиб чиқди.

Станислав Шушкевич 1934 йил Минск шаҳрида туғилган. Беларусь давлат университети физика-математика факультетини тугатиб, бир муддат илмий фаолият билан ҳам шуғулланган.

1991 йил Белоруссия Олий совети раҳбарлигини қабул қилиб олиб, республика бошқарувида 1994 йилгача ишлаган.

1991 йил декабрида СССРнинг тарқалиши ва МДҲ тузилишига асос бўлгани таъкидланадиган битимни Россия биринчи президенти Борис Ельцин ва Украина биринчи президенти Леонид Кравчук билан бирга имзолаган 3-одам айнан Станислав Шушкевич эди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив