17.09.2023 11:43 Қозоғистонда қанча машина бор Қозоғистонда автомобиллар сони 5 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.
12.09.2023 11:38 Қозоғистонда гўшт етиштириш 7 фоизга ошди ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда жорий йил январь-июль ойлари якунларига кўра, қорамол, чўчқа, қўй, эчки, отлардан 43,5 минг тонна янги ёки совутилган гўшт етиштирилди, бу ўтган йилга нисбатан 6,5 фоизга кўп. Бу ҳақда Kazinform Energyprom.kzга асосланиб хабар беради.
11.09.2023 16:10 Бу йил 6 ойда Қозоғистонга 3,1 миллион сайёҳ келди ASTANA. Kazinform - Жорий йил январь-июнь ойларида Қозоғистонга 3,1 миллион сайёҳ келди. Бу ҳақда Туризм индустрияси қўмитаси Инвестицияларни жалб этиш ва рағбатлантириш бошқармаси бош эксперти Ақмарал Менлибек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
05.09.2023 22:54 Қозоғистондаги меҳмонхоналар олти ой ичида 3,5 миллион меҳмонга хизмат кўрсатди ASTANA. Kazinform – Йилнинг биринчи ярмида Қозоғистондаги меҳмонхоналар 3,5 миллион меҳмонни қабул қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, кўрсатилган хизматлар ҳажми ҳам ўсди ва 98,7 миллиард тенгени ташкил этди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.
04.09.2023 15:52 Қозоғистонликларнинг ўртача ёши – 32,1 ASTANA. Kazinform – 2023 йил бошига кўра, қозоғистонликларнинг ўртача ёши 32,1 ёшни ташкил этди, деб хабар беради Kazinform.
01.09.2023 13:18 Япония демографик инқироз билан қандай курашмоқда PEKIN. Kazinform – 2022 йилда Япония аҳолиси 122 млн 423 038 кишини ташкил этган ва 801 минг кишига камайди, бу 1968 йилдан бери барча 47 префектурада рўйхатга олинганлар сонининг энг сезиларли камайишидир, деб хабар беради Kazinform мухбири.
31.08.2023 17:51 Бу йил Қозоғистонда 382 минг бола биринчи синфга боради ASTANA. Kazinform – 1 сентябрда 382 мингга яқин бола илк бор мактабга қадам қўяди ва уларнинг деярли 70 фоизи давлат тилида ўқиш ниятини билдирди, деб хабар беради Kazinform.
30.08.2023 15:55 Ўзбекистон қиймати 130 млн долларлик мобил телефон импорт қилган TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди, деб хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
28.08.2023 15:36 Ўзбекистонда сўнгги 7 ойда нечта эгизак чақалоқлар туғилган TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида жами 11 650 та эгизак чақалоқлар туғилганлиги қайд этилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
25.08.2023 12:12 Қозоғистондаги болалар боғчаларининг ярми хусусийдир ASTANА. Кazinform – 2022 йилда мактабгача таълим муассасалари сони 11 104 тага етди, бу 2021 йилга нисбатан 2,1 фоизга кўп (2021 йилда 10 871 та), дея хабар беради Кazinform Миллий статистика бюросига таяниб.
23.08.2023 16:15 Савдо ва таълим: қозоғистонликлар қайси соҳаларда ишлашни афзал кўришади ASTANА. Кazinform - Қозоғистонликларнинг аксарияти савдо, таълим ва саноат соҳаларида банд, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюроси матбуот хизматига таяниб.
22.08.2023 22:36 Қозоғистонда чой ва қаҳва ишлаб чиқариш кўпайди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда чой ва қаҳва ишлаб чиқариш ярим йил ичида 17,2 фоизга ошди, дея хабар беради Kazinform.
22.08.2023 14:15 Чет элга кўчиб кетмоқчи бўлганлар сони камайиб бормоқда - статистика ASTANA. Kazinform – 2022 йилда Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома олганлар сони 17,4 минг кишини ташкил этди, 24,1 минг киши эса чет элга кўчиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
21.08.2023 22:07 Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3,5 баробар ошди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2023 йилнинг биринчи ярмида 610,9 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан 3,5 баравар кўпдир, дея хабар бермоқда Kazinform.
21.08.2023 20:15 ЕОИИ мамлакатларида қурилиш ишлари ҳажми ошди ASTANA. Kazinform – 2023 йил январь-июнь ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқида амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоизга ошиб, қарийб 6,3 триллион Россия рублини ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
18.08.2023 17:12 Қирғизистонда турмуш қуриш ва ажрашиш камайган BISHKEK. Кazinform - Қирғизистонда 2023 йилнинг биринчи ярмида турмуш қуриш ва ажралишлар сонининг камайиши кузатилди, дея хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Аҳоли рўйхатга олиш департаментига таяниб.
17.08.2023 19:30 Жорий йилда Қозоғистонда нечта мактаб фойдаланишга топширилди ASTANA. Кazinform – 2023 йилнинг январь-июль ойларида 13589 ўринли 24 та умумтаълим мактаби, шунингдек, 1458 ўринли 19 та мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
16.08.2023 16:10 Астана шаҳри аҳолиси 1 миллион 376 минг кишига етди ASTANА. Кazinform – Астана шаҳри аҳолиси 1 миллион 376 минг кишига етди. Бу ҳақда «Астана бош режаси илмий-тадқиқот лойиҳалаш институти» МЧЖ директори ўринбосари Серик Абдураҳмонов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
15.08.2023 12:45 Алихан Смаилов қайси соҳаларда маҳсулот ишлаб чиқариш ошганини айтди ASTANA. Kazinform – Давлат органлари ва вилоятлар ҳокимликлари асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш бўйича ишларни фаоллаштириши керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
15.08.2023 10:44 Қозоғистон авиакомпанияларининг даромади янги рекорд ўрнатди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий статистика агентлигининг Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар бюроси маълумотларига кўра, 2023 йил июль ойида ҳаво транспорти корхоналарининг даромади 80,5 миллиард тенгени ташкил этди. Аввалги максимал кўрсаткич 73,6 миллиард тенге бўлган ва у 2022 йил августида белгиланган эди, деб хабар беради Kazinform DATA HUB Telegram каналига таяниб.