05.06.2023 15:51 Қозоғистонда шахмат мактаб ўқув дастурига киритилади ALMATY. Kazinform – Қозоғистонда шахматни ривожлантириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиляпти. Бу ҳақда Алмати минтақавий коммуникациялар хизмати брифингида Қозоғистон шахмат федерацияси ижрочи директори Гулмира Даулетова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
02.06.2023 17:15 2025 йилгача Манғистау вилоятида 21 та мактаб қурилади ASTANA. Kazinform – 2025 йилгача Манғистау вилоятида 21 та мактаб қурилади. Бу ҳақда Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
02.06.2023 10:12 Туркистон вилоятида болаларни мактабга олиб бориш учун 30 та автобус ажратилади TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида болаларни мактабга олиб бориш учун 30 та автобус ажратилади. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев «Болалар манфаати учун» гала-концертида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
01.06.2023 12:16 Жорий йилда Қозоғистондаги 19 та университет хориждаги этник қозоқларга 1 300 та таълим грантини таклиф этади ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистон фуқароси бўлмаган, лекин қозоқ миллатига мансуб шахслар учун Қозоғистоннинг 19 та олий таълим муассасаси магистратура ва докторантурага 1 300 та грант ажратади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
01.06.2023 08:12 Жорий ёзда Жамбил вилоятида 200 мингдан ортиқ бола дам олади TARAZ. Kazinform - Ёзда жамбиллик болалар соғломлаштириш ва мактаб оромгоҳларида дам олади. Маҳаллий ҳокимият мактаб ўқувчиларининг ёзги дам олиш кунлари билан 100% қамраб олинишини ваъда қилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
31.05.2023 14:15 Қарағандилик ўқувчилар АҚШдаги танловга инновацион лойиҳа тақдим этмоқчи ASTANA. Kazinform – Massachusetts FIRST LEGO League халқаро чемпионати июнь ойи ўрталарида Америка олий таълим муассасаси Worcester Polytechnic Insitute базасида бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
31.05.2023 13:07 Бугун Қозоғистонда 3 млн 700 минг нафардан зиёд ўқувчи ўқув йилини якунлади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 172 минг нафар битирувчи 11-синфни тамомлаган бўлса, улардан 6 800 нафари «Алтын белгі»га номзодлардир. 288 мингдан ортиқ битирувчи 9-синфни тамомлади, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.
31.05.2023 10:42 Туркистон вилоятида бу йил 30 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни тамомлайди TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида жорий йилда мактабни 30 266 нафар битирувчи тамомлайди. Уларнинг 23 865 нафари Миллий Ягона Тест топшириш учун ариза топширган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
31.05.2023 08:11 Астанада талабалар учун 5 та ётоқхона қурилади ASTANA. Kazinform – Астанада жорий йилда 1 900 ўринли 5 та талабалар турар жойи қурилиб, фойдаланишга топширилади. 2025 йилгача хусусий инвесторлар ва олий таълим муассасалари маблағлари ҳисобидан 11 мингга яқин ўринни фойдаланишга топшириш режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.
30.05.2023 11:30 Қозоғистонлик талабалар Туркия меҳмонхоналарида амалиёт ўташлари учун маош олади ASTANA. Kazinform - Туркистондаги Халқаро Туризм ва меҳмондўстлик университети (IUTH) талабалари Анталиянинг етакчи меҳмонхоналарида амалиёт ўташлари мумкин. Шу билан бирга, талабалар меҳнати учун маош олади, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлигига таяниб.
30.05.2023 10:31 Нукус шаҳрида «IFTE-2023: Uzbekistan» халқаро анжумани иш бошлади NUKUS. UzA-Kazinform - Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Замонавий талаблар шароитида педагогик таълим сифати» мавзусидаги «IFTE-2023: Uzbekistan» халқаро анжумани иш бошлади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
29.05.2023 22:43 Осиё физика олимпиадасида қозоғистонлик ўқувчилар энг яхши натижаларни кўрсатди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик ўқувчилар физика бўйича 23-Осиё олимпиадасида битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва маориф вазирлигига таяниб.
26.05.2023 08:11 Қозоғистон мактабларида ота-оналар академияси очилади ASTANA. Kazinform - Қозоғистон мактабларида янги ўқув йилидан ота-оналар академияси очилиши режалаштириляпти. У ерда ота-оналар учун тренинглар ва психологик маслаҳатлар ўтказилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
25.05.2023 12:15 Ёзда 11 минг тўгарак ишлайди – ҚР Таълим вазири ASTANA. Kazinform – ҚР Таълим вазири Ғани Бейсембаев ёзда 1,4 миллион ўқувчи тўгаракларга жалб этилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
25.05.2023 10:32 Қозоғистонда 172 минг битирувчи мактабни тамомлайди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда мактабни 172 минг нафар битирувчи, жумладан, 6800 нафар ўқувчи «Алтын белгі»га (олтин медаль мақомида) номзодлар тамомлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
25.05.2023 08:39 Алматилик ўқувчи шаҳар тарихи билан таништирувчи мобиль илова яратди ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳридаги 15 сонли гимназия ўқувчиси Тимур Қирбасов ўлка тарихини ўрганиш учун ноёб дастур ихтиро қилди. Бу ҳақда ҚР Таълим вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
24.05.2023 17:51 Астанада сўнгги қўнғироқ қайси синфлар учун чалинади ва аттестат қачон топширилади ASTANA. Kazinform – Астана шаҳри Таълим вазирлиги ўқувчилар учун сўнгги қўнғироқ қачон чалиниши, мактаб битирувчиларига атестатлар қайси куни топширилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
24.05.2023 15:26 Туркистон: Сауранда 900 ўринли замонавий мактаб қурилмоқда TÚRKİSTAN. Кazinform – Сауран тумани ҳокими Ғалимжан Усенбаев Қарашиқ қишлоқ округи аҳолиси билан учрашув чоғида бир қатор ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, ишларнинг бориши билан танишди, дея хабар беради Кazinform.
24.05.2023 09:14 Жамбил вилоятида уч йилда 12 та мактаб қурилади TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида «Қулай мактаб» миллий пилот лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2023-2025 йилларда 9,5 минг ўқувчига мўлжалланган, қиймати 61 миллиард 165 миллион тенге бўлган 12 та янги форматдаги мактаб қурилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
24.05.2023 08:37 Қозоғистонда кутубхоналар кўп функцияли таълим марказларига айлантирилади ASTANA. Kazinform – Давлат кутубхоналари кўп функцияли таълим марказларига айлантирилади. Бу ҳақда маданият сиёсати концепциясини тақдим этган ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.