Таълим вазирлари Самарқандда жам бўлади

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
9 Июнь, 08:26

Таълим вазирлари Самарқандда жам бўлади Фото: UzA

TASHKENT. UzA-Kazinform – Жорий йил 13-14 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар таълим вазирларининг VII йиғилиши ўтказилади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳамкорликни кенгайтириш ва умумий устувор йўналишларни белгилаб олишдан иборат. ЎР Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон таълим вазирлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби, Халқаро Туркий академияси президенти маслаҳатчиси иштирок этиши кутиляпти.