TikTok Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида
3 Июнь 08:51

TikTok Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

NUR-SULTAN. Kazinform – Шарқий Европадаги TikTok ваколатхонаси директори Олег Соколов ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров ва «Kazakh Invest» АЖ вакиллари билан учрашувда компаниянинг Қозоғистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform «Kazakh Invest» миллий компанияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Олег Соколов TikTok компаниясининг Қозоғистон ҳудудида миллий театрлар ва музейлар фаолиятини тарғиб қилиш, платформанинг маданий-маърифий контентини кучайтириш ниятини қайд этди. Ўз навбатида, Алмас Айдаров Қозоғистонда компаниянинг ваколатхонасини очиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди ва компаниянинг мамлакатдаги ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди», - дейилади компания хабарида.

TikTok делегациясининг мамлакатга ташрифидан кўзланган мақсад Қозоғистонда таълим, маданият, туризм соҳаларидаги лойиҳалар ва платформани ривожлантиришнинг бошқа масалаларини муҳокама қилишдан иборат. Шу мақсадда бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашиб, ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив