ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати билан Фавқулодда вазиятлар ва зилзила хавфини камайтириш маркази ўртасида унинг Қозоғистон Республикаси ҳудудида бўлиш шартлари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Қонун матни матбуотда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Сенат «Қозоғистон Ҳукумати билан Фавқулодда вазиятлар ва зилзила хавфини камайтириш маркази ўртасида унинг Қозоғистон Республикаси ҳудудида бўлиш шартлари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни маъқуллаган эди.
«Ушбу ҳужжат Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2013 йил 17 майдаги Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар хавфини камайтириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги битимнинг 6-моддасини амалга ошириш мақсадида яратилган. Унда қайд этилишича, Марказнинг бўлиш шартлари Қозоғистон Республикаси Ҳукумати билан Фавқулодда вазиятлар ва зилзила хавфини камайтириш маркази ўртасида тузилган алоҳида халқаро шартнома билан белгиланади. Шу муносабат билан кўриб чиқилаётган Битим Қозоғистон ҳудудида Фавқулодда вазиятлар ва зилзила хавфини камайтириш марказининг мавжудлиги ва фаолиятини тартибга солади», – деган эди сенатор Геннадий Шиповских.
Шартноманинг 3-моддасига мувофиқ Марказ юридик шахс мақомига эга. 2016 йилдан буён Марказий минтақа давлатларининг фавқулодда вазиятлар бошқармалари, халқаро ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда зилзилалар ва фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш соҳасида, шу жумладан, ижро этувчи агентлик сифатида 30 дан ортиқ дастур ва лойиҳаларни амалга оширди ва амалга оширишни давом этмоқда. 11 та лойиҳа Қозоғистон Республикаси тараққиётига бевосита ҳисса қўшмоқда.
«Шартномага кўра, Марказнинг мол-мулки ва активлари қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, ҳар қандай маъмурий аралашув ёки суд аралашувидан дахлсизликка эга. Бундан ташқари, Марказнинг объектлари ва транспорт воситалари, шунингдек унинг архивлари ва ҳужжатларини тинтув, реквизиция, мусодара қилишга йўл қўйилмайди ва Марказ фаолиятига халақит берадиган бошқа шаклдаги аралашувлар амалга оширилмайди», - деди депутат.