TASHKENT. UzA-Kazinform - «Tashkent City» Халқаро ишбилармонлар маркази Конгресс-холлида II Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
Йиғилишда дунёнинг 56 мамлакатидан 2 мингдан зиёд киши, жумладан, йирик инвесторлар, турли давлатлар ишбилармон ва сиёсий доиралар вакиллари, молия институтлари, хорижий вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.
Форум доирасида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг инвестициявий салоҳиятини атрофлича очиб беришга қаратилган ялпи мажлис, экспертларнинг 30 дан зиёд мавзудаги қизғин баҳс-мунозараси, давра суҳбати ва музокараси режалаштирилган.
Фото: ЎзА