TASHKENT. Kazinform – 2023 йил 12 март куни Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудида «V International Tashkent Marathon» марафони ва «Янги нафас» югуриш мусобақаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
Пойга 42 километрлик классик марафон, 21 километрлик ярим марафон, шунингдек, 3 ва 10 километрлик оммавий югуришдан иборат бўлиб, унда ҳаваскорлар ҳам, профессионал спортчилар ҳам қатнашиши мумкин.
Марафон ва ярим марафон масофаларида 18 ёшдан ошган кишилар қатнашиши мумкин, охирги икки масофада қатнашиш учун ёш чегараси йўқ.
Ғолиблар пул мукофотлари билан тақдирланади. Умумий соврин жамғармаси 259 миллион 720 минг сўмни ташкил қилади.
42 км масофа мукофотлари:
1-ўринга — 30 млн сўмн;
2-ўринга — 20 млн сўм;
3-ўринга — 15 млн сўм;
4-ўринга — 10 млн сўм;
5-ўринга — 8 млн сўм;
6-ўринга — 5 млн сўм.
21 км масофа мукофотлари:
1-ўринга — 20 млн сўмн;
2-ўринга — 15 млн сўм;
3-ўринга — 12 млн сўм;
4-ўринга — 8 млн сўм;
5-ўринга — 6 млн сўм;
6-ўринга — 4 млн сўм.
10 км масофа мукофотлари:
1-ўринга — 6 млн сўмн;
2-ўринга — 4 млн сўм;
3-ўринга — 2 млн сўм;
3 километрга югуриш мусобақаси иштирокчиларига қимматбаҳо совринлар тақдим этилган.