Тошкентда «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» кўргазмаси бошланди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
25 Апрель, 14:29

Тошкентда «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» кўргазмаси бошланди

TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон пойтахтидаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида яна бир муҳим тадбир - «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» кўргазмаси бошланди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Мазкур анжуманда халқаро саноат компаниялари, МДҲ мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари жамоавий миллий стендлари билан иштирок этмоқда.

Очиқ экспозиция учун ажратилган алоҳида майдонда МДҲ давлатлари йирик ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги ва транспорт техникаси намуналари намойиш этиляпти.

Бу йилги дастурга киритилган махсус лойиҳа – ИННОПРОМ университетида мамлакат талабалари, ёш мутахассислар учун етакчи олий таълим даргоҳлари, саноат компаниялари томонидан тайёрланган маъруза, семинар машғулотлари тақдим этилди.

Халқаро кўргазма доирасида учрашувлар, технологик турлар ташкил қилиш ҳам кўзда тутилган.

Фото: UzA




Мавзуга оид