ASTANA. Kazinform – 1 май куни Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар рўйхати эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда терма жамоа боксчилари Чимкентдаги «Алма-Тау» базасида сўнгги йиғинни ўтказяпти.
Терма жамоа бош мураббийи Мирзағали Айтжанов жаҳон чемпионатида қуйидаги вазнлардаги боксчилар иштирок этишини маълум қилди.
Улар:
48 кг - Санжар Ташкенбай
51 кг - Сакен Бибосинов
54 кг - Махмуд Сабирхан
57 кг - Серик Темиржанов
60 кг - Талғат Сиримбетов
63,5 кг - Санатали Тўлтаев
67 кг - Дулат Бекбауов
71 кг - Асланбек Шимбергенов
75 кг - Нурқанат Райс
80 кг - Нурбек Оралбай
86 кг - Сағиндиқ Тоғамбай
92 кг - Айбек Оралбай
+ 92 кг - Қамшибек Қонқабаев
Эслатиб ўтамиз, Белградда ўтказилган сўнгги жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси 5 та медаль (2 олтин, 2 кумуш, 1 бронза) қўлга киритган эди. Сербия пойтахтидаги жаҳон чемпионатининг 3 нафар финалчиси (жаҳон чемпиони Сакен Бибосинов, кумуш медаль соҳиблари – Махмуд Сабирхан ва Серик Темиржанов) Тошкентдаги турнирда чиқиш қилади.
Жаҳон чемпионати бошланишига бир ҳафта қолди. Мусобақа 1-14 май кунлари бўлиб ўтади.
Ташкилотчиларнинг айтишича, чемпионатда 104 давлатдан 600 дан ортиқ чарм қўлқоп усталари иштирок этади. Ғолиб ва совриндорлар 13 та вазн тоифаси бўйича аниқланади.
Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) олтин медаль соҳибига 200 000 АҚШ доллари, иккинчи ўрин соҳибига 100 000 ва бронза медаль соҳибига 50 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти беради. Чемпионатнинг умумий соврин жамғармаси 5,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Бокс учрашувининг жонли трансляцияси «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали амалга оширилади.
Фото: sports.kz
Муаллиф: Кунсултан Отарбай