17.09.2023 14:00 Қозоғистондан Таиландга парвозлар кўпайтирилади Air Astana авиакомпанияси октябрь ойининг охиридан бошлаб Бангкок ва Пхукетга парвозлар ҳар куни амалга оширилишини эълон қилди. Парвозлар қулай A321LR ва B767 самолётларида амалга оширилади. Энди йўловчилар кўпроқ рейслар танлаш ва қулай саёҳатни режалаштириши мумкин, деб хабар беради Kazinform.
14.09.2023 17:26 Таиланд Қозоғистон фуқаролари учун вақтинчалик визасиз режим жорий этди Қозоғистон фуқаролари Таиландда 30 кунгача визасиз қолишлари мумкин. Узоқ сафарлар учун тегишли визани расмийлаштириш зарур, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
11.09.2023 16:10 Бу йил 6 ойда Қозоғистонга 3,1 миллион сайёҳ келди ASTANA. Kazinform - Жорий йил январь-июнь ойларида Қозоғистонга 3,1 миллион сайёҳ келди. Бу ҳақда Туризм индустрияси қўмитаси Инвестицияларни жалб этиш ва рағбатлантириш бошқармаси бош эксперти Ақмарал Менлибек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
07.09.2023 08:45 Қозоғистондан Токио, Сингапур ва Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири «Air Astana» АЖ президентининг ҳисоботини қабул қилди. Питер Фостер Марат Қарабаевга компаниянинг IPOга тайёргарлиги ҳақидаги ҳисоботини тақдим этди, дея хабар беради Кazinform Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
06.09.2023 11:45 Греция Акрополга ташриф буюришни чеклайди АFINA. Кazinform - Греция ҳукумати мамлакатнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланган Афина Акрополига ташрифлар сонига чекловлар жорий қилмоқда, деб хабар беради Кazinform CNNга таяниб.
06.09.2023 11:14 Алматида яна бир кемпинг зонаси очилди ALMATY. Kazinform – «Мыңжылқы» кемпинг-ҳудуди - тоғда дам олишни, треккингни, хайкингни ва пиёда сайр қилишни яхши кўрадиганлар учун ёзги оромгоҳдир, деб хабар беради Kazinform мухбири.
05.09.2023 12:15 Алмати вилоятида сайёҳлар оқими кўпаймоқда QONAEV. Kazinform – Алмати вилояти ҳокимлиги йил бошидан буён ички ва кириш туризми ўсиши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
31.08.2023 19:41 Астана шаҳрига келаётган хорижликлардан қанча туристлик йиғим олинади ASTANA. Kazinform – Астана маъмурияти пойтахтга саёҳат қилиш учун ташриф буюрган хорижликлардан ундириладиган туристик солиқ миқдорини тасдиқлашни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
31.08.2023 19:28 Қозоғистонда туристик кэшбэк миқдорини аниқлашнинг янги механизми таклиф этилди ASTANA. Kazinform – Лойиҳага кўра, кэшбэк миқдорини сайёҳлар дам олган кунлар сонига қараб белгилаш тавсия этилади. Масалан, 1 кечага қолган туристга тур нархининг 5% миқдорида компенсация тўлаш тавсия этилади. 2 кун дам олса ва тунаса тур нархининг 10% ва 3 кун тунаса15% қайтарилади. Энг юқори - 20% кэшбэк 4 ёки ундан ортиқ кун дам олганларга берилади, деб хабар беради Kazinform.
22.08.2023 22:18 Ҳиндистон лоукостери Деҳлидан Алматига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди ASTANA. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт вазирлиги ҳамда «НК Kazakh Tourism» АЖ кўмагида Ҳиндистоннинг йирик IndiGo авиакомпанияси Деҳли-Алмати-Деҳли тўғридан-тўғри рейсини йўлга қўймоқда. Ушбу ўналиш бўйича парвозлар сентябр ойи охирида бошланади ва ҳафтада уч марта амалга оширилади, деб хабар беради Kazinform.
16.08.2023 11:52 1 хорижий сайёҳ Қозоғистонга қанча даромад келтиради ASTANA. Kazinform – Узоқ хорижий мамлакатлардан келган ҳар бир сайёҳ Қозоғистонга ўртача 1500 доллар даромад келтиради. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
14.08.2023 20:10 Алматида хорижликлар учун янги сайёҳлик тўлови жорий этилади ALMATY. Кazinform – Алмати шаҳар маслиҳати мегаполисга келаётган хорижликлардан 1725 тенгелик янги туристик бадал олиш лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
14.08.2023 14:30 Қозоғистонга қанча сайёҳ келди ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг январь-март ойлари давомида мамлакатга 227,7 минг хорижий сайёҳ келди, деб хабар беради Kazinform.
10.08.2023 07:53 Ўскемен ва Катонқарағай ўртасида сайёҳлар учун вертолётдан фойдаланиш мумкин ÓSKEMEN. Kazinform – Ўскемен шаҳри ва Қозоғистоннинг «Иккинчи Швейцарияси» деб аталган Катонқарағай тумани ўртасида сайёҳлар учун вертолётдан фойдаланиш мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.
09.08.2023 14:55 Қозоғистонлик саёҳатчи ўзи ясаган қуёш энергиясида ҳаракатланадиган автомобили билан мамлакат бўйлаб саёҳат қилмоқда QARAǴANDY. Кazinform – Ақтўбелик Владимир Силевич қуёшдан қувват оладиган машина ясади ва Қозоғистон бўйлаб саёҳат қилмоқда. У бугун Қарағанида, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлигига таяниб.
09.08.2023 13:03 Қозоғистонда қайси давлатнинг сайёҳлари узоқ вақт саёҳат қилишади ASTANА. Кazinform – АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан келган сайёҳлар Қозоғистонда ўртача 4 кун бўлишади, дея хабар беради Кazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлигига таяниб.
07.08.2023 09:50 Ўзбекистонга 6 ойда нечта турист келган TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида 3,1 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
04.08.2023 16:05 ҚР Ҳукумати Хитой билан ўзаро визасиз режим тўғрисидаги келишувни тасдиқлади ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Қозоғистон ва Хитой ўртасида 2023 йил 17 май куни Сиан шаҳрида эришилган виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги келишувни маъқуллади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
04.08.2023 15:25 Қозоғистон меҳмонхоналари 2023 йилнинг дастлабки уч ойида 43 миллиард тенгедан ортиқ даромад топди ASTANA. Kazinform - Бу миқдор ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўпдир. Таққослаш учун: 2022 йилнинг биринчи чорагида 26,3 миллиард тенгелик хизматлар кўрсатган, деб хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
04.08.2023 12:11 Қирғизистон фуқароларининг Қозоғистонда бўлиш муддати 90 кунгача узайтирилади ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Ҳукумати Қирғизистон фуқароларининг Қозоғистонда максимал бўлиш муддатини узайтиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.