Туркистон вилоятида каврак қазиб юрган 51 нафар хорижлик қўлга олинди
13 Июнь 11:29

Туркистон вилоятида каврак қазиб юрган 51 нафар хорижлик қўлга олинди

TÚRKİSTAN. Кazinform - Ўтрор туманида каврак қазиб олаётган 51 нафар хорижлик аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўтрор тумани ИИБ ходимлари Қарақонир овул округи даштларида каврак қазиб юрган 51 нафар хорижликни аниқлади. Улардан 31 нафари Ўзбекистон, 17 нафари Тожикистон Республикаси фуқаролари.

«Чет элликлар Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 517-моддаси 5-қисми (чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Қозоғистон Республикасининг миграция соҳасидаги қонунчилигини бузиш) бўйича депортация қилинди», — дейилади Туркистон вилояти ПД матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятида аввал ҳам каврак қазувчилар қўлга олинган.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив