Туркистонда фестивалда 500 кг палов бепул тарқатилди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
13 Декабрь, 08:37

Туркистонда фестивалда 500 кг палов бепул тарқатилди

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда 500 килограмм палов бепул тарқатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон экобозорида палов сайли бўлиб ўтди. У ерда ҳар бири 50 килограммдан 10 та қозон палов тайёрланиб, аҳолига бепул тарқатилди. Ошпазлар ўзаро ким энг зўр эканлигини аниқладилар.

«Экобозор» корхонаси раҳбарияти томонидан ташкил этилган тадбирни бошқа тадбиркорлар ҳам қўллаб-қувватлади. Ошпазлар орасида чет элдан келганлар ҳам бор.

Мусобақа якунида туркистонликлар биринчи ўринни эгаллаб, 500 килограмм гуруч ва 20 литр кунгабоқар ёғи олди. Иккинчи ўрин эса ўзбекистонлик ошпазларга насиб этди. Уларга 250 килограмм гуруч ва 10 литр кунгабоқар ёғи берилди. Учинчи ўринни чимкентлик ошпазлар қўлга киритиб, 100 килограмм гуруч ва 5 литр кунгабоқар ёғи олди.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев




Мавзуга оид