ASTANA. Kazinform – Туркий давлатлар иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида. Бу ҳақда экспертларнинг «Турк дунёсидаги иқтисодий алоқа ва интеграция» мавзусидаги йиғилишида маълум бўлди, деб хабар беради Казинформ мухбири.
«Ҳозирда энг яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали иқтисодий тадқиқот марказлари ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш зарур. Фикримизча, бунга ўша институтлар ва мутахассислар ўртасида тармоқ яратиш орқали эришиш мумкин», — деди Халқаро турк академияси президенти Шаҳин Мустафоев.
У турк давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги бир неча йил ичида яхшиланиб бораётганини таъкидлади.
«Бу осонлик билан эришилмади. Бу сиёсий етакчиларимизнинг оқилона сиёсий қарорлари билан босқичма-босқич амалга оширилди. 2021 йилда Турк дунёсини ривожлантириш дастури қабул қилинганидан кейин туркий давлатлар раҳбарлари ҳамкорликни ривожлантириш мажбуриятини олдилар», — деди академия президенти.
Шунингдек, у ўтган йили Самарқандда туркий давлатлар ўртасидаги интеграцияни янада мустаҳкамлашга бағишланган форум бўлиб ўтганини, унда 2022-2040 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегияси қабул қилинганини эслатди.
«Енди мамлакатларимизга ушбу ташаббусни амалга ошириш учун аниқ ғоялар керак. Энди ҳукуматларимизга энг яхши ечимларни топишга ёрдам берадиган ҳамкорлик керак. Халқаро Турк Академияси президенти сифатида мен имкон қадар иқтисодий масалаларга эътибор қаратиш борасида аниқ тасаввурга эгаман. Туркий академия туркий давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун майдон бўлиши мумкин», - деди Шаҳин Мустафоев.
Муаллиф: Марлан Жиембай