Туркий давлатлар кенгашининг тармоқ университетини Қозоғистонда ташкил этиш таклиф қилинди

Редактор:  
Бекабат Узаков
24 Ноябрь, 23:20

Туркий давлатлар кенгашининг тармоқ университетини Қозоғистонда ташкил этиш таклиф қилинди

TÜRKISTAN. Kazinform - Хожа Аҳмад Ясавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетида Туркий кенгаш Туркий тилли университетлар иттифоқининг VI Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Венгриядан 50 та олий ўқув муассасаси ректорлари, олимлар ва талабалар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, дипломатлар, экспертлар, жамоат ва маданият арбоблари иштирок этди.

«ШҲТ ва МДҲ тармоқ университетлари мисолида Туркий давлатлар кенгаши тармоқ университетини ташкил қилсак, бу туркий давлатлар фуқароларига туркий давлатларда таҳсил олиш имкониятини очади. Шу боис барчангизни ушбу ғояни Туркий тилли университетлар иттифоқи доирасида қўллаб-қувватлашга ва амалга оширишга чақираман», — деб таклиф қилди вазир ўринбосари Куаниш Ергалиев.

Фото: t.me/gylym_jogary_bilim




Мавзуга оид